Салоҳ қизалоқдан кечирим сўради

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2018, 15:19
"Ливерпуль" ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Тунисга қарши Африка Миллатлар Кубоги ўйинидан (3:2) сўнг, 90-дақиқада ғалаба тўпини киритгани учун ёш мухлисадан кечирим сўради.

Учрашув пайтида қизалоқ қуйидаги сўзлар ёзилган плакатни кўтариб турган эди: "Салоҳ, илтимос гол ур. Мен уйга қайтмоқчиман. Уйга вазифаларимни бажаришим керак".

"Сени тезроқ уйга қайтаришга ҳаракат қилдим. Сени охирги дақиқагача кутишга мажбур қилганим учун кечирим сўрайман. Ўқитувчинг буни тушунади деб умид қиламан" - дея жавоб қайтарди Салоҳ.

Миср терма жамоаси ғалаба туфайли турнир жадвалида Тунисдан ўтиб кетди. Иккала жамоа 12 очкодан тўплашди ва Африка Миллатлар Кубогида иштирок этиш масаласини ижобий ҳал қилишди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›