

"Ливерпуль" футболчиси Муҳаммад Салоҳ ўз голларини амётрофик латерал склероз ёки Лу Гериг касаллигига учраган мисрлик ҳужумчи Момен Закария шарафига бағишлади. Момен Закария чалинган ушбу касалликнинг афсуски, давоси мавжуд эмас.
Закария шу пайтгача Мисрнинг "Эл-Харби", "Ал Масри", "Замалек" ва Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" каби клубларида ўйнаган. Шунингдек, Миср терма жамоаси учун бир нечта ўйинларда майдонга тушган. Футболчи охирги ўйинини 2018 йилда "Ал Аҳли" (Миср) жамоасида ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, бугун "Ливерпуль" АПЛ биринчи турида "Лидс"га қарши ўйнади ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.



