

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мухлислар томонидан АПЛнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Сўровнома Англия Профессионал Футбол Ассоциацияси (PFA) томонидан ўтказилди.
28 ёшли мисрлик ҳужумчи ўтган мавсумда Премьер-лиганинг 37 ўйинида майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.



