Салоҳ: "Мендан янада кўпроғини кутишмоқда"

Mirjalol Normatov
8 дек 2018, 20:22
"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ АПЛ доирасида "Борнмут"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Учта гол урдим. Турнир жадвалида ўрнимизни яхшилаб олдик, гол ўтказиб юбормадик. Бу фантастик натижа! Сўнгги урган голим менга янада ишонч баҳш этди. Ўша эпизодда мен совуққонликни намойиш қила олдим.

Биламан. Мухлислар мендан кўпроғини кутишмоқда. Бироқ мен учун асосийси - жамоанинг муваффақияти. Умид қиламанки, биринчи ўринда қоламиз", - деди Салоҳ.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ВВС

Сўнгги янгиликлар

Барча ›