Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиради

Sherzod Nurmatov
4 апр 2022, 01:10
Миср терма жамоаси ва "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ “қизиллар”нинг келишувни узайтириш бўйича таклифини қабул қилиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, клуб раҳбарияти Салоҳга 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Улар футболчига ҳафтасига 500 минг евро маош тўлашмоқчи.

Қайд этилишича, келишув имзоланиши апрель ойидаёқ эълон қилиниши мумкин. 29 ёшли мисрлик футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

29 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 28 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Олдинроқ "Барселона" Салоҳ вариантидан воз кечгани ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›