Салах мутлоқ рекордчи + ФОТО

Tolibjon Qosimov
19 ноя 2017, 07:50
Кеча Англия Премьер-лигасида 12-тур беллашувларига старт берилди.

Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" жамоаси ўз майдонида "Саутгемптон"ни қабул қилди. "Қизиллар" 3:0 ҳисобида ғалаба ўйинда Муҳаммад Салах ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди. Шу тариқа, мисрлик футболчи "Ливерпуль" тарихига кирди. Яъни, Салах мерсисайдликлар таркибида АПЛдаги дастлабки 12та ўйинда 9та гол урди. Олдинги рекорд эса АПЛда "Ливерпуль" учун биринчи 12та баҳсда 8та гол урган Робби Фаулерга тегишли эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/brfootball