Салаҳ "Рома"да 11-рақамни танлади

7 авг 2015, 02:41
"Челси"дан ижара асосида Римнинг "Рома" клубига ўтган Моҳамед Салаҳ янги жамоаси таркибида 11-рақам остида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Салаҳ ўтган мавсумни ҳам Италия чемпионатида ўтказган эди. Футболчи "Фиорентина" сафида ижарада ҳаракат қилганди.

"Рома" жамоаси 5 миллион евро эвазига келгусида футболчини трансферини сотиб олиш ҳуқуқи билан "Челси"дан ижарага олди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sports.ru