Сако яна муаммолар гирдобида

Narzulla Saydullayev
13 июл 2016
«Ливерпуль» ҳимоячиси Мамаду Сако жароҳат олди.

Франция терма жамоаси аъзосида жароҳати қайталанди. Унинг сафга қайтиши учун тахминан бир ой керак бўлади. Шундай қилиб, Сако АПЛнинг дастлабки турларини ўтказиб юборади.

Сако ўтган мавсум охирида допинг тестдан муваффақиятсиз ўтгани учун маълум муддатга дисквалификация қилинган эди. Бироқ куни кеча УЕФА футболчида ҳеч қандай допинг йўқлигини эълон қилди ва дисквалификацияни бекор қилди.


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: liverpoolecho.co.uk