UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  0 10:45Массимилиано Аллегри А Серияда ой мураббийи деб топилди  0 10:17"Бунёдкор" сардори жамоани тарк этди  1 09:50МЮ сардорига нарх қўйди  1 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  1 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  8 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  6 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  3 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7

“СА” анкетаси. Беш саволга беш жавоб (Х.Холиқов варианти) Янгиликлар

“СА” анкетаси. Беш саволга беш жавоб (Х.Холиқов варианти)

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионати тобора қизғин тус олмоқда.
Гуруҳ ўйинлари ҳам якунига етай деб қолди. Сайтимиз ходимлари билан келишган ҳолда ЖЧга бағишланган анкета ташкил қилдик. Унда журналистларга бешта савол берилади ва шу саволлардан келиб чиқиб ҳар ким ўз жавобини айтади. Демак, анкетамизнинг дастлабки иштирокчиси Хайрулла Холиқов. Қуйида саволлар ва Х.Холиқовнинг жавобларини ўқишингиз мумкин.

Саволлар
1.   Жаҳон чемпионати борасидаги таассуротлар?
2.   Қайси ўйинлар кўпроқ ёқди?
3.   Осиё жамоаларининг иштироки ҳақида нима дея оласиз?
4.   Ўзингиз учун кимларни кашф қилдингиз? (Жамоа ва футболчилардан)
5.   Жаҳон чемпиони бўлиш учун кимда имконият юқори?

Жавоблар
1.   Жаҳон чемпионатидек ҳар тўрт йилликнинг энг йирик мусобақасини доимгидек катта қизиқиш билан кўриб боряпман. Ўйинлар мен кутгандан ҳам шиддатли кечмоқда дея оламан. Шунда баъзан ўйланиб қолар экансан, агар терма жамоамиз чиққанида шундай тезликка бардош бера олармиди деб. Бу йилги мундиалда исталган воқеа юз берадими? Тўғриси, бу борада бир нарса дейиш қийин. Тўғри, гуруҳ ўйинларида кутилмаган натижалар кузатилди. Аммо плей-офф бошлангач, фаворитлар ўз сўзини айтса керак. ТВ орқали ўйинларни томоша қилар эканмиз, стадиондаги муҳит ажойиб эканлигини айтиб ўтмасак бўлмайди. Бир сўз билан айтганда ҳаммаси зўр. Яна бир нарсани айтиш лозим, Европада ёрқин ва оғир мавсумни ўтказган аксарият юлдузлар мундиалда ўзларини кўрсата олишмади. Буни эса чарчоқ аломатлари билан изоҳласак бўлади, ваҳоланки уларнинг иқтидорига ҳеч ким шубҳа қилмайди.

2.   Бразилия - Хорватия, Хорватия - Мексика, Голландия - Испания, Уругвай - Италия, Аргентина - Эрон, Франция - Швейцария Германия - Португалия ҳамда Россия - Ж.Корея учрашувларини алоҳида қизиқиш билан томоша қилдим ва шу ўйинлар менга маъқул келди. Албатта, бу ерда оддий ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳамма бир-бири билан охиригача курашмоқда. Ҳозирча Мексика, Голландия, Уругвай ва Франция иштирокидаги ўйинлар кўпроқ ёқди дея оламан.   

3.   ОФКга аъзо давлат бўлганимиз учун ҳам Осиё жамоаларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак. Мусобақа бошланмасидан олдин Осиёнинг тўртта жамоасидан ҳеч бўлмаса иккитаси кейинги босқичга чиқишини тахмин қилгандим ва асосий урғуни Япония билан Жанубий Кореяга бергандим. Бироқ Япония атиги бир очко билан гуруҳда охирги ўринни эгаллади. Жанубий Кореянинг ҳам гуруҳдан чиқиши жуда қийин бўлиб қолди. Австралия эса ҳар учала баҳсда мағлубиятга учраб турнирни тарк этди, лекин уларнинг ўйинини ёмон деб бўлмайди. Австралия ҳозирги ўйинини сақлаб қолса, келаси йил ўзида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида бемалол чемпионлик учун кураша олади. Эрон термаси масалани бугун ҳал қилади. Ё гуруҳдан чиқади ё нарсаларни йиғиштириб уйга қайтади. Бундан ташқари, Осиё вакиллари орасида ҳозирча гол урмаган биргина Эрон бўлиб турибди. Менимча, Осиё жамоалари мусобақада ўз даражаларида иштирок этишди, шунга қарамай Япония ва Кореядан кўпроқ нарса кутгандим.

4.   Ўзимни Европа футболи бўйича жонкуяр ишқибоз деб ҳисобламайман. Шунинг учун очиғини айтишим керак, машҳур номларни инобатга олмаганда кўпчилик футболчиларни танимас эканман. Аксарият ўйинчиларни мундиал орқали билиб олдим. Жамоалардан бемалол Коста-Рика, Колумбия ва АҚШ кашфиёт бўлди дея оламан. Бу жамоаларнинг ўйин олиб бориш усули ёқди. Футболчилардан эса Хавьер Эрнандес, Эдинсон Кавани сингари футболчиларни ўзим учун яна бир бор кашф қилдим.  

5.   Фикримча, буёғига Бразилияни тўхтатиб қолиш қийин бўлади. Мусобақа мезбонлари бемалол финалгача бориш имкониятига эгалар. Бундан ташқари, Франция билан Аргентинада ҳам имконият бор деб ўйлайман. Менимча, мазкур ЖЧни Европадан фақат Франция ютиши мумкин. Чунки тахминимча Германия ва Голландия йўлда қоқилишади. Бразилия шундоқ ҳам кучли, Аргентинани Мессининг бир ўзи елкасида кўтариб чемпионлик сари етаклаши мумкин. Ўйлашимча, жаҳон кубоги бу сафар Жанубий Америкада қолади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика