

"Лэмпард қўл остида ўйинларда майдонга тушмасам керак деб ўйлагандим. Ҳолат бунчалик даражада бўлиб кетишини кутмагандим. Бироқ барчасига бошни тик кўтарган ҳолатда қарадим. Ҳа, олдимда икки таклиф бор эди ва улар борасида ўйлай бошладим.
Тўғрисини айтаман, ПСЖ ва Моуриньо мени жамоасига таклиф қилди. Тухель қўл остида ҳам шундай бўлиб қолиб кетаман деб ўйлаётгандим. Икки ўйинда қатнашиб, асосий таркибдаги ўрнимни қайтариб олдим. Лэмпарднинг сўнгги ўйинларида мен майдонда эдим.
Айни дамда барчаси жойида. Клубда мен истаган барча нарса бор. Раҳбариятдагилар мен билан яхши муносабатда. Ҳеч ким менга кетишим кераклигини айтмади", - деди Рюдигер.



