

Журналист Мелькор Руиснинг маълумотларига кўра, германиялик футболчи енгил жароҳат олган. У Испания чемпионати пешқадами "Жирона"га қарши ўйинга қадар тузалиб кетиши эҳтимоли бор.
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти кеча "Лас-Пальмас" устидан қозонилган ғалабадан сўнг матбуот анжуманида Рюдигернинг "Жирона"га қарши ўйнолмаслигини айтганди. Бироқ эрталабки тестлар ижобий натижани кўрсатди, бу футболчига баҳсда қатнашиш умидини беради.
"Жирона" – "Реал" учрашуви эртага 21:00 да бошланади.


