UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  0 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:03U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам (матнли трансляция)  35 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  13 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  28 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  4

Рустам Толибжонов: "Жорий йил болалар ўртасида 1000га яқин мусобақа ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган" Янгиликлар

Рустам Толибжонов: "Жорий йил болалар ўртасида 1000га яқин мусобақа ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган"

Мамлакатимизда болалар ва оммавий футболни ривожлантириш борасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Болалар футболи мураббийларини малакасини ошириш учун хориждан бир қатор мутахассислар таклиф қилиняпти, турли ёшдаги болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақалар ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Техник ривожлантириш бошқармаси директори Рустам Толибжонов болалар футболини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва 2018 йилдаги режалар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўтган йилда болалар ва ўсмирлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва футболни оммалаштириш борасида бир қатор мусобақалар ташкил этилиб, турли тадбирлар ўтказилди. Биргина мисол келтирадиган бўлсак, декабрь ойида Тошкент шаҳридаги ҳар бир туманда жойлашган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳамда имконияти чекланган болалар билан ишлаш интернатларида "Келажак умидлари" деб номланган тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда ЎФФ вакиллари ва машҳур футболчилар иштирок этиб, келажагимиз умидлари бўлган болаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида тўплар ва спорт формалари, шунингдек, Фахрий ёрлиқлар топширилди.

2018 йилда ҳам бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ўртасида 1000га яқин чемпионатлар, биринчиликлар, Кубок беллашувлари, мусобақалар ва фестиваллар ўтказиш режалаштирилган. Ушбу тадбирларга республикамизнинг барча ҳудудларидаги 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар жалб қилинади.


Бундай мусобақаларни ўтказишдан асосий мақсад, турли ёшдаги терма жамоалар учун номзодларни саралаб олишдан иборат бўлиб, бир қатор ҳудудий ва ЎФФ селекционерлари мазкур тадбирларни кузатиб бориши режалаштирилган. Шунингдек, бундай тадбирлар орқали мамлакатимиздаги ўғил ва қиз болаларни футбол билан тизимли равишда шуғулланишга жалб қилиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мазкур мусобақалар ҳакамлар учун тажриба майдони бўлиб хизмат қилади. Учрашувларни бошқариб боришга жалб қилинган ҳакамлар фаолияти инструкторлар томонидан баҳолаб борилади ва йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, ҳакамлар савиясини янада ошириш учун тегишли кўрсатмалар берилади.

Йил давомида ўтказиладиган мусобақалар учун бутун республика бўйлаб спорт мажмуалари ва майдонлар беғараз тақдим қилиниши кўзда тутилган.

Тадбирлар давомида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғалари сифатида тўплар, спорт либослари, фахрий ёрлиқлар тақдим этилади. Шунингдек, мусобақа ғолибларига Кубоклар, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилиши режалаштирилган", - дейди ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси директори.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика