UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  0 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  11 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  8 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1

Рустам Аъзамов энди “Навбаҳор” йиғинида Янгиликлар

Рустам Аъзамов энди “Навбаҳор” йиғинида

Тан олиш керак, Тошкентнинг “Локомотив” жамоасида чизиқлар ўртаасида рақобат кучли.
 Шу сабабли биринчи даврани асосан захирада ўз вақти келишини кутиб ўтирган айрим ўйинчилар, айни пайтда ўзларини бошқа клубда синаб кўришни ўйлаб юришибди. Масалан ҳимоячи Рустам Аъзамов катта эхтимол билан иккинчи даврани “Локомотив” таркибида эмас, балки бошқа жамоада ўтказиши кутилмоқда. 21 ёшли ҳимоячи ушбу жамоа тарбияланувчиси саналади. Темирйўлчилар сафида бир неча йиллардан буён тўп суриб келмоқда. Ортда қолган мавсумларда у кўпинча асосий таркибда ўйнаган. Аммо жорий мавсумда бош мураббий Ҳаким Фузайлов чап қанот ҳимоясида Шерзод Шарипов ёки Салим Мустафоевдан фойдаланаётганини кўрмоқдамиз. Шу боис Аъзамов ўйин амалиётини йўқотмаслик мақсадида бошқа клубга ўтишни ўйлаб турибди.
Бу ҳимоячи аввалига “Қизилқум” машғулотларида иштирок этаётганди. Аммо у шу кунларда қарорини ўзгартириб, “Навбаҳор”нинг Тошкентда ўтаётган йиғинига бориб қўшилди. Бу бежиз эмас албатта. Боиси яқинда наманганликларнинг мураббийлар штабида иш бошлаган Роберт Гай илгари ёшлар терма жамоасида (1992) ишлаган чоғида, Рустам Аъзамов ҳам номзод ўйинчилардан бири эди. Шу боис унинг имкониятларини мураббий жуда яхши билади. Бу эса футболчининг ўзига ҳам асқотиши турган гап. 

Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика