Рустам Ашурматов: "Устунлик биз томонда бўлди, аммо гол ура олмадик"

Aziz Tukhtamuradov
1 апр 2016, 09:02
"Бунёдкор" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Рустам Ашурматов ўз фикрларини билдирди.
"Учрашувда тўлиқ устунлик биз томонда бўлди. Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. "Машъал" бизга қарши жуда кескин ўйнади. Бундан ташқари омад етишмади деган бўлардим. Лекин кўп нарса ўзимизга ҳам боғлиқ, тўп кирита олмадик. Кетма-кет ўйинларда юта олмаётганимиз туфайли йигитларда руҳий ўзгариш кузатилмоқда. Учрашувдан сўнг мураббийлар штаби биз билан кескин гаплашиб олишди. Олдимизга аниқ вазифа қўйишди, насиб қилса Эронда ғалаба қозониб бу вазифани уддалаймиз", - дейди Рустам Ашурматов.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›