
Айни пайтда МЮ футболчиси ҳисобида 41 та гол мавжуд. Ундан олдинда эса фақат Жимми Гривз (44), Гари Линекер (48) ва Бобби Чарльтон(49)лар кетмоқда.
"Агар буни амаллай олсам зўр бўларди. Терма жамоа либосини илк бора кийганимда терма жамоа рекордчиси бўлишим мумкинлиги ҳақида ўйлаб ҳам кўрмагандим. Бу мен учун жудаям катта ютуқ бўларди. Умид қиламанки, бир кун келиб терма жамоанинг энг яхши тўпурари бўламан", - дейди Руни.