Руни фаолиятидаги энг яхши мураббийни танлади

Mirjalol Normatov
30 июн 2019, 14:25
"ДС Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни фаолиятидаги энг яхши мураббийни танлади.

"Сер Алексдан ташқари? Албатта, Луи Ван Гал. Унинг тактикалари яхши. Шунингдек, унинг йигитларни ўйинга тайёрлаш жараёни ҳам яхши даражада", - деди Руни.

Руни фаолияти давомида "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоаларда ҳам ўйнаган.

Ван Гал 2014-2016 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед"ни бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror