Рубен Невеш: "ЖЧда осон ўйинлар бўлмайди"
25 ноя 2022 12:16
Янгиликлар
Рубен Невеш: "ЖЧда осон ўйинлар бўлмайди"
Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рубен Невеш ЖЧ-2022 "H" гуруҳи 1-турида Гана устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.
"Ғалаба билан бошлаш жуда муҳим эди, бу турнирда осон ўйинлар бўлмайди. Барча жамоалар юқори савияга эга ва биз ҳар доим бор кучимизни сарфлашимиз лозим. Қийин учрашув бўлди. Биринчи бўлимни назорат қилдик, иккинчи таймда Гана томонидан босим кўпроқ бўлди ва биз бироз орқага чекиндик. Учрашувда биз кўпроқ прагматик бўлишимиз керак эди. Кейинги ўйинга ғалаба учун майдонга тушамиз", – деди Невеш.
Португалия "H" гуруҳида 3 очко билан биринчи, Гана эса 0 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. Бунгача Корея ва Уругвай термалари дуранг (0:0) ўйнаб, 1 очкодан жамғарганди.
Португалияликлар 28 ноябрь куни кейинги тур доирасида Уругвайга қарши майдонга тушишса, Гана Жанубий Корея термаси билан тўқнаш келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар