

Рубен Диаш муваффақият калити вазиятлардан фойдаланиш бўлганини айтди.
"Яратилган вазиятларни голга айлантирганимиздан мамнунмиз. Учрашув бошида икки ёки учта гол урдик ва бутун ўйинга таъсир қилди. Аммо, бу осон бўлди дея олмаймиз.
Голлар бизга хотиржамлик берди, аммо "Спортинг" кучли томонлари борлигини кўрсатди", - дейди Диаш.
Эслатиб ўтамиз, жавоб баҳси 9 март куни Манчестерда бўлиб ўтади.



