

Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага эришдик, бироқ бу осон бўлмади, жуда қийналдик. Кетма-кет иккинчи баҳс "Турон" майдонида катта муаммоларга дуч келяпмиз. Чунки бу жамоа қарши ҳужум ва позицион ҳимояда яхши ҳаракат қилмоқда. Бизга кам ҳудуд қолдиряпти. Йигитларимиз ирода кўрсатишди. Футболчиларимизнинг иштиёқи ва баъзи ўзгаришлар ғалабамизни таъминлади."



