Рўзиқул Бердиев: "Ўйин "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди"

Administrator
24 сен 2023, 21:35
Coca Cola Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Насаф" - "Бунёдкор" баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Учрашув ҳақидаги фикрларингиз қандай?

- Ўйин биз кутган натижа билан тугамади. Учрашув "Бунёдкор"нинг режаси бўйича кетди. Қийин бўлишини билардик, чунки майдонга таркибдаги муаммолар билан чиқдик. Шунга қарамасдан, вазиятлар ярата олдик. Гол уришга қийналяпмиз. Йигитларга эътирозим йўқ, аммо ҳужум чизиғи вакиллари бундан яхшироқ ҳаракат қилишлари лозим эди. Футбол шунақа. Гол ура олмадик, ҳаммаси рақиб режаси билан кетди. "Бунёдкор" чарчашимизни кутди ва қарши ҳужумда ўз вазиятидан фойдаланиб кетди.

-  Умар Эшмуродов бугунги ўйин қайдномасига киритилмади. Бунга сабаб нима?

- Умар бетоб эди. Ўйлайманки, у кейинги ўйинларда жамоамизга ёрдам беради.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›