UZ

Сўнгги янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Клуб раҳбарияти олиб бораётган сиёсатни тушунмаяпман" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Клуб раҳбарияти олиб бораётган сиёсатни тушунмаяпман"

"Насаф" жамоаси қатор етакчиларидан айрилишда давом этаётгани туфайли сайтимиз мухбири "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиевдан асл вазиятни билиш мақсадида интервью олди.

Биласиз, "Насаф" ўтган мавсумда тарихда учинчи маротаба чемпионатнинг кумуш медалларига эга чиқиб, ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритганди. Бироқ клуб томонидан нотўғри олиб борилган ишлари натижасида ОФК лицензиялашидан ўтолмаган жамоа йўлланмадан мосуво бўлди. Шунингдек, Суперлиганинг энг ёш жамоаси бўлган "Насаф" ўтган мавсумни ярмидан кўпини қарздорликлар бўлишига қарамасдан муваффақиятли ўтказди. Бунда албатта жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевнинг ҳиссаси катта. Лекин ўтган мавсум ажойиб шаклланган жамоадан ҳозиргача Ислом Кенжабоев, Шароф Муҳитдинов кетишга улгурди. Жамоа тўпурари ва яна бир етакчиси Бобир Абдихолиқов эса шартномасини ҳалигача узайтиргани йўқ ва унинг ҳам кетиш эҳтимоли юқори.

Шу вазиятларни ҳисобга олиб жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга мурожаат қилганимизда "Насаф" устози чинакамига ёрилди.

"Нима ҳам дердим? Жамоа етакчилари кетишда давом этмоқда. Очиғи, клуб раҳбарияти томонидан олиб борилаётган сиёсатни тушунмаяпман. Тушунарсиз бўлмоқда. Ўтган йили ажойиб тарзда шаклланган жамоа яна парчаланмоқда. Ҳозиргача қолган футболчилар билан ҳам келишувлар узайтирилмаган. Мен учун айнан шу жиҳат тушунарсиз бўлмоқда. Кеча Шароф келиб, бу раҳбарият билан ортиқча ишлолмаслиги айтиб, жамоа билан хайрлашиб кетди. Масалан, жамоадан эркин агент сифатида текинга кетаётган футболчилар билан музокара ўтказиб, улар истаётган талабларни қондирилганида, балки ҳозир клуб уларни трансфер қилиш орқали яхшигина пул ишлаб олармиди?

Шароф Муҳитдинов гарчи шартномаси тугаган бўлсада музокаралар ўтказишни 2 ой кутиб чарчади ва охири кетди. Клуб раҳбарияти томонидан ташкилий масалаларда ҳам тушунарсиз ишлар бўлмоқда. Ўтган йилги меҳнатларимиз ҳавога совурилаётгандек. Шахсан мен учун ОЧЛга муносиб бўлиб, халқаро мусобақадан қуруқ қолиш жуда аламли бўлди. Бу кимнинг айби? Жамоанинг йил давомида қилган меҳнатлари чиппакка чиқди. Шундоқ ҳам футболчилар маошсиз ва мукофот пулларисиз шундай натижага эришишди. Якунда ҳам уларни рағбатлантириш бўлмади.

Ўтган йили "Шабаб Ал Аҳли"га трансфер қилинган Азиз Ғаниевнинг пуллари клубнинг "қора куни"га ишлатилиши айтилганди. Биз Азиз Ғаниевнинг трансферидан тушган пуллар жамоага ас қотганини кўрмадик. Ваъдалар қуруқ ваъдалигича қолиб кетди.  Мени тақдирим? Клуб мен билан ҳам шартномани узайтирмаган ва мен жамоага бўлган садоқатим туфайли ҳозирча имкон қадар "Насаф"ни шуғуллантириб, мавсумга тараддуд кўриб турибман. Бироқ бундай мавҳумлик жонга тегди. Қайтадан шакллантирилган жамоа яна парчаланишини кўриш оғриқли. Ўтган йилги жамоага 1-2 тажрибали футболчиларни қўшганимизда бемалол чемпионлик учун курашадиган жамоага айланардик. Ҳозир эса бори ҳам тарқалмоқда. Мен ҳам сеҳргар эмасман. "Насаф" кўп минг сонли мухлисларга эга қадриятлари бор жамоа. "Насаф" доим барқарор ва юқори ўринлар учун курашадиган жамоа бўлиб келган. Бундай ҳолат жамоага асло ярашмайди. Агарда вазият яхши томонга ўнгланмаса ва янада қийинчиликлар ҳамда тушунарсиз ишлар давом этадиган бўлса, балки мен ҳам мураббийлик фаолиятимда танаффус олишни ўйлаб кўраман. Бошқа чора қолмаяпти. Лекин умид қиламанки, вазият бунгача бормайди. "Насаф" жамоасига бўлган садоқатим ва қаршилик мухлислар ҳурмати учун клуб раҳбариятининг кўплаб тушунарсиз ишларга сабр қилиб келяпман", - дея гапириб ўтди Рўзиқул Бердиев.


Яқинда клуб менежери Сергей Кучеренко видео-мурожаат қилиб, клуб атрофидаги гап-сўзларга чек қўйиш мақсадида, жамоага янги мавсум пул ажратилганини таъкидлаганди. Бироқ, кўринишидан, клуб раҳбарияти футболчилар шартномаси бўйича музокараларни бошламаган ва етакчилар "Насаф"ни тарк этишда давом этмоқда.

Эътиборли тарафи, "Насаф" ҳали ҳам жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва мураббийлар штаби билан ҳам янги мавсум учун шартнома узайтирмаган.

Ўтган йилги таркибдан ҳозиргача Ислом Кенжабоев, Машҳурбек Муҳаммаджонов ва Шароф Муҳитдинов жамоани тарк этди. Марко Станоевич эса гарчи жамоа билан шуғулланиб юрган бўлсада шартнома узайтирилмаган. Шунингдек, жамоа тўпурари ва етакчиси Бобир Абдохолиқов ҳам ҳозирча эркин агент саналади. Клуб раҳбарияти томонидан эса янги мавсум учун селекция ишлари деярли олиб борилмаяпти. Чемпионат бошланишига бир ойдан кам вақт қолган бир пайтда жамоага бирорта янги футболчи олиб келингани йўқ.




Реклама



Рейтинг: +39   

Фикрлар

+29   
13 фев 12:10:15
FC CHELSEA NAVBAXOR
MILLIY TERMA JAMOGA SHU INSONNI QO'YISH VAQTI KELDI JANOB ERMATOV.
BO'LDI QILING UFA dagilar ko'z bo'yamachilik jonga tegdi.
+17   
13 фев 12:21:31
Man_Utd Norin
Nasafni xo'rlayvermanglar shu klubni Shayxlar sotib olganda zo'r bo'lardi.
+12   
13 фев 13:58:46
futboluzb
Агар вилоят хокими ишдан йу́колса ку́й су́яман
+10   
13 фев 14:01:03
Otabek_701
Насаф хусусий клуб булиш вакти келди, вакат харидор топилса булди , Каршида футболни севишади ва осиёда етакчи клуб булиш учун хамма хислатлари бор ! Тошкентлик ишкибозидан энг яхши ниятлвр Насаф клубига.
+10   
13 фев 12:35:59
Mirshohid
Navbahorga shu Berdiyevni olib kelish uchun nima to'sqinlik qildi? Bunday imkondan foydalanib qolish kerak edimi Navbahor mutasaddilari
+8   
13 фев 13:14:28
Abror Muminov
Бу ерда бошка гап борга ухшайди кандайдир куринмас куллар бор . Битта Кучаренкода эмас айб . Клуб ходимлари барчаси Директоридан тортиб оддий ходимигача барча футболчилар , академия укувчилари бирга президентга мурожаат килиши керак.Бошка йул йукка ухшайди . Мухлислар кушилса бошкача тус олиб кетиши мумкин.
+8   
13 фев 13:06:27
Manutd123
Узбекистондаги деярли барча жамоалар бевосита еки билвосита шаклда давлат корхоналарининг маблаглари эвазига кун куради.
Шу сабабдан жамоанинг ривожи вилоят хокими еки хомий корхона рахбариятининг футболга булган муосабатига боглик.
Бунга мисол сифатида Зайниев (Насаф), Бозоров (Навбахор, хозирда Нефтчи), Раматов (Локомотив) ва бошка рахбарларни келтириш мумкин.
Насафдаги вазият кейинчалик футболга кизикадиган вилоят хокими еки хомий ташкилот рахбари тайинланиши билан ижобий томонга узгариши керак. Лекин у пайтгача мавжуд жамоани ва инфраструктурани минимал тарзда булсин ушлаб туриш мухим.
Хурматли Рузикул ака! Сизга сабр тилаган холда, жамоа ва инфраструктурани бироз муддат давомида саклаб колишда жонбозлик курсатишингизни сураб коламиз. Яхши кунлар келади, Худо хохласа.
Насаф мухлисларининг жамоа мураббийлари ва футболчиларига умуман эътирози йук.
Футболчилик карьераси киска касб. Бу даврда тезрок ва купрок пул топиш мухим. Уларни содикликда айблаш жамоадаги бундай вазиятда умуман нотугри.
+7   
13 фев 13:17:27
Taxsir UZ
Man o'zbek futboliga shu NASAF borligi uchun qiziqaman,agar NASAF yo'q bo'lsa o'zbek futboli bir tiyin man uchun Farg'onadan.
+7   
13 фев 13:15:06
LionCity(Sherobod)
Nasaf bn Mash'alni birlashtirish vaqti kelmadimikin
+7   
13 фев 12:20:46
Ssss
NASAF MUXLISLARI YETAKCHILARI BORMI OʻZI BORIB TALAB QIMESILARIM JIM TURSELAR NASAF TAMOM BOʻLADI
+6   
13 фев 14:00:58
Yusupov Doniyor
Ming afsuski bizda futbol o'lmoqda futbolchilar va murabbiylarga kattakon rahmat sabrli bo'lganlari uchun
+6   
13 фев 13:58:40
Mustafoyev jurabek
Uzbekistonda fudbol buganda ikkinchi urini egalagan jamo qarizdan chiqmasa uyat
+6   
13 фев 12:58:21
FC CHELSEA NAVBAXOR
ishonch фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Адашмасам Терма жамоани бошқарганди. Натижа қониқарсиз. Бердиев учун клуб яхши вариант.
U payt tajriba va erkinlik bo'lmagan.
Kattalar aralashmasa eplaydi Xudo xoxlasa.
+6   
13 фев 12:41:51
Fc Nasaf chempion
Хокимниям юкотиш керак
+6   
13 фев 12:19:56
Jaruar
Bu Kuchirenkoni yuqotish kerak , bu petka shartnomani atayin chuzmaydi , chunki klentlar qistir - qistir qilishadi , bu la'nati xoxolga Nasaf yuqolib ketmaydimi baribir , bunga $kerak , klentlar omon bulsa bas. Out Kuchirenko ,
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика