UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Олтин тўп" соҳиби майдонга қайтишга яқин  0 01:03Лига 1. "Ланс" "Страсбур"ни ютиб, 2-ўринга кўтарилиб олди, "Ренн" "Монако"ни йирик ҳисобда енгди, Погба қайтди!  0 00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  20 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  2 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  27

Рўзиқул Бердиев: "Истеъфо? Бу нарса эртами-кечми барибир амалга ошади. Лекин мен қилган ишларимдан фахрланадиган мураббийман" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Истеъфо? Бу нарса эртами-кечми барибир амалга ошади. Лекин мен қилган ишларимдан фахрланадиган мураббийман"

Ўзбекистон Суперкубоги финал баҳси олдидан ўтказилган матбуот анжуманида "Насаф" жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва футболчи Матеус Лима иштирок этди.


- Рақиб бир бирини яхши билишади. Яққол фаворит йўқ. Икки жамоа ҳам ижобий натижа учун борини беради. Суперкубок соврини жорий мавсумдаги асосий мақсадларимиздан бири. Натижа қониқарли бўлиши учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Матеус Лиманинг ўйин ҳақидаги фикрлари қандай?

- Бор эътиборимизни эртанги учрашувга қаратганмиз. Рақиб билан ҳам ҳар мавсум кўп тўқнаш келамиз. Футболчилар билан гаплашдик ва йигитлар кубокни эртага Қаршига олиб келишмоқчи. Эртанги учрашув жуда муҳимлигини биламиз. Эртага кучлироқ жамоа ғалаба қозонади ва умид қиламанки ғолиб жамоа "Насаф" бўлади. Эртага кубокни кўтариб, мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз.

- Рўзиқул ака, эртанги финал учрашувида тактик томонлама қандай кутилмаган юриш амалга оширмоқчисиз?

- Эътибор берган бўлсангиз, ҳозирги кунда натижа муҳимроқ бўлиб қолди. Кўп жамоалар ўз ўйинидан воз кечиб, натижа учун ўйнамоқда. Тактик услуб ва ўйиндан фарқли ўлароқ, натижа муҳимроқ. Эртанги учрашувда кичик деталлар ўйин натижасини ҳал қилади. "Пахтакор"нинг кучли томонларини ўрганиб чиқдик ва йигитлар бундан хабардор.

- "Насаф" жамоаси сўнги учрашувларда жуда кам гол ўрмоқда. Бунга сабаб нима ва бу муаммони қандай бартараф этмоқчисиз?

- Ушбу муаммо ўтган йили ҳам кузатилган эди, лекин ўтган мавсум бизга Норчаевнинг кўп фойдаси тегарди. Йил аввалида эса у бошқа жамоага ўтди. Биринчи даврада унинг ўрнини боса оладиган футболчи олиб келмаган бўлишимиз мумкин, лекин иккинчи даврада кучли жамоаларда тўп тепган ҳужумчиларни жамоа сафига қўшиб олдик. Ҳозирча ушбу муаммони ҳал эта олмаяпмиз. Тўғри таъкидладингиз, биз деярли тўртта ўйиндан бери гол ура олмаяпмиз. Шуни айтиб ўтишим керакки, биз кам гол уришимизга қарамай, кам гол ўтказиб юбормоқдамиз. Бу ҳам жамоанинг устунлик томони, лекин ҳужумдаги муаммоларни ҳал этмагунимизга қадар, жамоа ўйини оқсаб қолаверади. Ушбу муаммо устида ҳар куни ишлаяпмиз, лекин муаммо ҳал этилмади. Вазиятлардан унумли фойдаланиш футболчиларнинг маҳоратига ҳам боғлиқ нарса. Баъзи бир маҳоратли футболчилар кўп машғулот қилмаса ҳам, маҳорати эвазига ушбу муаммони ҳал этишади. Биз жамоага таклиф қилган футболчиларимиздан умидимиз катта эди, лекин ҳали олдинда кўп учрашувлар бор ва муаммони ҳали этишимизга ишонаман.

- "Насаф" жамоаси сўнги учрашувларда жуда кам гол ураётганига ҳужумчи Матеус Лиманинг фикри қандай?

- Гол ура олмаётганимиз албатта ёмон, лекин мураббийимиз ҳар сафар бизга керакли кўрсатмаларни бермоқда, аммо биз сўнгги ўйинларда рақиб дарвозасини ишғол эта олмаяпмиз. Жамоада яна бир нечта легионер футболчилар бор ва уларга мослашиш учун етарлича вақт керак. Шуни таъкидлаб ўтишим керакки, футбол бу жамоавий ўйин ва биз рақиб дарвозаси яқинида кўп вазиятлар яратмоқдамиз, лекин гол ура олмаяпмиз ва бу ҳужумчиларнинг вазифаси. Мен машғулотларда кўпроқ ўз ўстимда кўпроқ ишлаяпман, сабаби гол уриш менинг асосий вазифам. Эртанги учрашувда ким гол ўриши муҳим эмас, асосийси жамоам ғалаба қозониши.

- Футбол ҳамжамияти орасида агар "Насаф" суперкубок финалида мағлуб бўлса, Рўзиқул Бердиев истеъфога чиқарилади деган фикрлар янграмоқда. Ўзингиз ушбу гапларга қандай фикр билдирасиз?

- Тўғриси мен ижтимоий тармоқларда фаол эмасман, лекин ушбу гаплар қулоғимга чалинди. Мураббийнинг ўзи ҳам вазиятни сезади ва ҳис қилади. Истеъфо ҳар бир мураббийнинг тақдирида бор нарса ва мураббий ушбу ҳолатга руҳий томонлама тайёр бўлиши керак. Бу нарса эртами-кечми барибир амалга ошади. Лекин мен қилган ишларимдан фахрланадиган мураббийман. Шу сабабдан ушбу ҳодиса рўй берса мен ҳеч кимдан норози бўлмайман ва мен ушбу ҳолатни тўғри қабул қиламан. Клубнинг сиёсати ва мақсадлари бор. Агар менинг ишимга баҳо бериш керак бўлса, мен эришган натижаларга қарасак бўлади ёки терма жамоадаги ўйинчиларга назар солсак бўлади. Клуб янада юқори даражага чиқмоқчи бўлса, мен уларга омад тилайман. Мен ҳеч қачон ўз хоҳишим билан "Насаф"ни тарк этишни истамаганман. Лекин ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Матеус, "Насаф" жамоаси икки Суперкубок финалидан бери "Пахтакор"ни мағлуб эта олмаяпти. Футболчилар эртанги учрашувга руҳий томонлама қанчалик тайёр?

- Футболда ҳамма нарса ўзгаради. Эртанги учрашувда ушбу статистикани ўзгартириш вақти келди. Барча футболчилар эртанги учрашувга тайёр.

- Матеус, жамоадаги аргентиналик ҳужумчи Чавез билан бўлаётган рақобат ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Иккаламиз ҳам легионер футболчилармиз ва бизнинг мақсадимиз "Насаф"га ёрдам бериш. Рақобат ҳар жойда бор ва рақобат борлиги яхши. Мураббийлар эса сўнги қарорни қабул қилишади. Август ойида биз ҳар тўрт кўнда ўйин ўтказяпмиз ва ҳар бир учрашувда бир футболчи майдонда бўлиши мантиққа тўғри келмайди. Мураббийнинг ўзи бизнинг ўйинимизга баҳо бериб, сўнги қарорни қабул қилади.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика