

"Ўйлайманки бугун ҳақли тарзда ғалаба қозондик. АГМКдан ҳар жабҳада устунлик қилдик. Тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам рақибдан тезроқ ҳаракат қилдик. Бугун йигитларни руҳий жиҳатдан ўйинга тайёрлашга ҳаракат қилдик ва бунинг уддасидан чиқдик. Йигитларим хотиржанлик билан ишончли ҳаракатланишди.
Иккинчи гол вазиятни ҳал қилди. Айнан мана шу гол учрашув тақдирини ҳал этди.
Абдувохид Неъматов тўлиқ ишончимзни оқлади. Мавсум олди барча назорат учрашувларида айнан у дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаганди. Ўша пайтда у синовимиздан ўтган эди. Айнан шунинг учун бугунги учрашувда унга имконият бердик. Ўйлайманки бугун у мухлисларимизни ҳам бизни ҳам ишончимизни оқлади", - деди Рўзиқул Бердиев.




