UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12"Рома" ва "Женоа" Шомуродовнинг ижарасини келишиб олди. Элдор душанба куни шартнома имзолайди!   16 01:44Ўртоқлик учрашуви. Ван Дейк 285 кунлик танаффусдан кейин майдонга қайтган учрашувда "Ливерпуль" мағлубиятга учради  0 01:20Арсен Венгер Швейцария термасини бошқариши мумкин  1 01:00АПЛдан Саудия Арабистонига. "Лидс" собиқ футболчиси янги жамоага ўтди  0 00:40МЮ "Престон" билан ўйинни жамоадаги эҳтимолий вирус сабаб бекор қилди  0 00:19Конференциялар Лигаси. БАТЭ йирик ҳисобда енгилиб, кейинги босқичга чиқа олмади, Умаров тўлиқ 90 дақиқа ўйнади  1 00:00"Хетафе" президенти: "Месси кетса, барчамиз зарар кўрамиз"  5 23:39"Реал" Иско учун 20 млн хоҳламоқда. "Арсенал" ва "Милан" футболчи учун даъвогар  3 23:20Ван Дейк тўққиз ой деганда "Ливерпуль" қайдномасига киритилди. Рўйхатда Жо Гомез ҳам бор  2 23:00"Тоттенхэм" Кристиан Ромеро учун "Аталанта"га 55 млн тўлолмайди   2 22:44Конференциялар Лигаси. "Тобол" "Хайдук" тўсиғидан ўтиб, кейинги босқичга йўл олди, Сергеевдан дубль!   22 22:24"Барселона" собиқ футболчиси ўз фаолиятини якунлади  5 22:00Рамос: "Қадрдоним Варан, фаолиятингнинг янги босқичида сенга омад тилайман"  2 21:39"Манчестер Сити" асосий таркиб аъзоларининг ярми билан шартномани узайтирмоқчи  4 21:15Шомуродовнинг "Рома"даги йиллик маоши очиқланди  69

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи даврада таркибни кучайтиришимиз керак" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи даврада таркибни кучайтиришимиз керак"

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Насаф" (0:0) ўртасидаги учрашувдан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.




"Ассалому алайкум барчага. Ажойиб муҳитда ўтди футбол, Наманганда ҳар доим шундай бўлган. Бунақа ўйинлар камдан-кам кузатилади. Ўйиндаги режамиз, ҳимоядаги режамиз амалга ошди. Йигитларга айнан шуни уқтиргандик. Фақат вазиятларни голга айлантира олмадик. Голли вазиятларни инобатга олсак, мезбонлардан яхшироқ вазиятларга эга бўлдик. Тўпни ҳам биз назорат қилдик. "Навбаҳор"нинг юқоридан оширган узатмалари биз учун айни муддао бўлди. Биз яхши ҳимояланишни режалаштиргандик, буни уддаладик. Ҳужумда оқсадик. Бугун ҳар икки жамоа очко йўқотди, деб ҳисоблайман. Ҳеч бир жамоани бу ҳисоб қониқтирмади, деб ҳисоблайман", - деб гап бошлади Бердиев. 

- "Насаф"нинг кўп футболчиларини таниб олиш қийин бўлди. Фақатгина рақамларидан ажратиб олдик, холос. Таркиб ҳақида нима дея оласиз?

- Соғлиғимни ўйлаганларга миннатдорчилик билдираман. Баъзи бир ўйинчиларимиз ўтган мавсум фақат ўринбосарлар таркибида ўйнаган. Етакчиларимиз жамоани тарк этишди, уларнинг ўрнини ёшлар жамоаларимиз ва қуйи лигаларда ўйнайдиган футболчилар ҳисобига тўлдирдик. Биз мажбурмиз шу йигитларга эътибор қаратишга. Чунки клубимиз сиёсати, маблағ томонидан имконияти ҳам шуни тақозо этади. Мабодо, ўринбосарлар таркибимиздан асосий жамоада ўйнайдиган футболчиларни кўриб қолсангиз ажабланманг. Формадаги рақамнинг рангини ўзгартириш бўйича таклифингизни албатта қабул қиламиз. Аслида журналистлар, мутахассислар футболчиларнинг ҳаракатларидан билиши керак

- Ойбек Бозоровга майдоннинг бошқа томонидан чиқиб кетиши кўп эътирозли фикрларга сабаб бўлди...
- Ойбек Бозоров ўрнига тушаётган футболчига омад тилаб чиқиб кетса, бу шеригига ҳам мадад бўларди. Шунинг учун унинг майдоннинг бу тарафидан чиқишини сўрагандим. Лекин ҳакам вақт чўзилмаслиги учун унинг майдоннинг бошқа томонидан чиқиб кетишини талаб қилди.

- Бугун умумий олганда жамоаингизнинг ўйинидан қониқдингизми?
- Жамоамиз рақибга қараганда мазмунлироқ ўйнади. Тўғри, "Навбаҳор" узун паслар эвазига олдинга ўтди. Лекин умумий олганда, тенг ўйин бўлди, биз позицион ҳужум уюштириш ва хавфли вазиятлар яратишда фаолроқ бўлдик.

- Жамоанинг захираси тор. Дейлик Дилшод Саитовнинг қачон сафга қайтиши мумкин?
- Дилшод Саитов умумий гуруҳга қўшилди. Уни аста-секин сафга қайтишини таъминлаймиз. Унгача ихтиёримиздаги футболчилар хизматидан фойдаланамиз. Бир хил таркиб билан бутун мавсумни ўтказиш оғир. Иккинчи даврада таркибни кучайтиришимиз керак. Захирамиз торлиги ҳам панд бермоқда. Барчани яқинлашаётган байрам билан табриклайман. 


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика