UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  133 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  15 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  8 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0

Рўзиқул Бердиев: “Биринчи голдан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик” Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: “Биринчи голдан сўнг эътиборсизликка йўл қўйдик”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Бунёдкор” - “Насаф” (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинда ғалабани истагандик. Биринчи голдан хотиржамликни йўқотдик. Аслида биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилгандик. Иккинчи бўлимда ҳам ҳаракатларимиз ёмонмас эди. Вазиятлар яратдик, бироқ иккинчи бўлимда ҳаракатлармиз сустлашди ва очко йўқотдик. 

Таркибдаги ротацияларни “Насаф”ни олдинда кутиб турган ўйинлардан келиб чиқиб амалга оширдик. Балки ўйин давомида футболчиларда ҳам шунақа кайфият кузатилгандир. ОЧЛдаги рақибимиз кучли жамоа, лекин биз ҳам кучсиз эмасмиз, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

- Кувайт жамоасига қарши ўйинда жамоа Суперлигада ОКМК билан ўйинни кўзлаб ҳаракат қилгандек кўринди. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Суперлигадаги вазифамиз маълум, биз мақсад йўлида ҳаракат қилаяпмиз. Қувайт жамоаси ҳам кучсиз эмасди, ўз чемпионатида ушбу мавсумда мағлуб бўлмаган пешқадам клуб. “Бунёдкор” жамоаси биздаги ўйин сусайишидан келиб чиқиб, муваффақиятли ҳаракат қилди. Ҳисоб 2:0 бўлганида хотиржамликка берилдик, яна ҳимояда баъзи хатоликларга йўл қўйдик. Масалан Темурхўжа гол урган вазиятда бизнинг 5 нафар футболчимиз рақибга имконият бериб қўйди.





Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика