UZ

Сўнгги янгиликлар

07:14Моуринью Де Хеани "Рома"га олиб келмоқчи  0 05:05АПЛ. "Лестер" - "Ньюкасл" 2:4  0 05:00Лига 1. "Ланс" - "Лилль" 0:3  0 01:57Франция. "Ланс"ни мағлуб этиш "Лилль" учун қийин бўлмади  7 01:55АПЛ. "Лестер" ўз майдонида ютқазиб қўйди!  22 00:45"Барселона"нинг аппеляцияси рад қилинди  8 00:15АПЛ. Апрель ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун 4 номзод маълум қилинди  4 23:59БАА. "Ҳатта" ва "Шаржа"да йирик ғалабалар, Ҳамдамовдан дебют гол  2 23:25Франция. Пешқадам 5-ўриндаги жамоа майдонига сафар уюштиради (асосий таркиблар)  5 23:07АПЛ. "Лестер" - "Ньюкасл". Асосий таркиблар маълум!  6 22:48Клопп: "Кучли тўртликка кира олмасак керак"  14 22:36"Манчестер Сити" ва "Челси" ЕЧЛ финалидаги ғолиблик учун футболчиларга қанча маблағ ажратгани маълум бўлди  11 22:13Жавоҳир Соҳибов: “Пахтакор” билан қайд этилган дуранг кейинги ўйинларга руҳан ёрдам бериши аниқ”  14 22:12Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  7 21:56Илдар Сакаев: "Про лигада камроқ хато қилган жамоа керакли натижани қўлга киритмоқда"  2

Рўзиқул Бердиев: "Афсуски кетган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдира олмадик" Янгиликлар

Рўзиқул Бердиев: "Афсуски кетган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдира олмадик"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - АГМК (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.





"Ҳозиргача 3та ўйин ўтказдик, қанчалик имкониятга эга эканлигимиз кўриниб турибди. Кучимиз борида рақибга муносиб қаршилик кўрсатаяпмиз, кучимиз тугаганда рақиблар устунликка эришишмоқда. Ўтган ўйинда ҳам, бугун ҳам шундай бўлди. Буни жуда яхши кўриб турибмиз. 3-турдаги "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин чемпионатда танаффус бўлади ва жисмоний ҳолат устида ишлашимиз керак", - деб гап бошлади Рўзиқул Бердиев. 

- Марко Станоевич алмаштирилиши ўйин суръатига таъсир қилдими?
- У мавсумолди йиғинлар пайтида кўп машғулотларни ўтказиб юборди. Учта ўйин ўтказган бўлсак унда 70-дақиқадан кейин чарчоқ кучаймоқда ва кўп хато қилмоқда. Марко етакчимиз ҳисобланади, лекин жисмоний ҳолати юқори даражада бўлиши керак.

- "Пахтакор" билан ўйиндаги тажовузкорликни кўрмадик. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бу жисмоний толиқиш билан боғлиқ. Эътибор берган бўлсанглар биринчи таймда АГМКга нисбатан яхши ўйнадик. Лекин "Пахтакор" билан ўйиндан кейин йигитлар билан гаплашгандик ва иштиёқни йўқотмасликка келишиб олгандик. Афсуски бугун иккинчи таймда бир томондан кучимиз етмай қолди, иккинчи томондан ҳисобни ушлаб қолишга уриндик. Захирамиз торлиги ўйинларга таъсир қилишини билардик. Лекин имкониятимиздан келиб чиқиб вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз.

- Шоҳмалик Комилов иккита турда ҳам тўлиқ ўйнамади...

- У кўп техник хатоларга йўл қўймоқда. Марказий ярим ҳимоячи ҳужумга ҳам, ҳимояга ҳам бирдек ёрдам бериши керак. Тўғри "Пахтакор"га гол урди, лекин унинг ўйинидан тўлиқ қониқмаяпмиз. Марказдаги футболчилар тўпни яхши назорат қилиши керак, агар бу вазифаларни бажара олмаяптимиз демак уни алмаштириш керак.

- Ғолиб Ғайбуллаев майдонда кўринмаяпти.

- Айни пайтда марказий ҳимоячилар Умар Эшмуродов ва Ҳусниддин Алиқулов яхши ўйнашмоқда. Шу боис ҳозирча Ғайбуллаев захирада. Албатта Ғолиб ҳам асосий футболчимиз, албатта ҳали имконият берамиз.

- Дилшод Саитов қачон сафга қайтади?

- Уни тезроқ майдонга тушишини кутаяпмиз. Чунки етакчи ўйинчиларимиздан бири ҳисобланади. Секин-аста машғулотларга қўшилмоқда. ФИФА кунлари сабабли бўладиган танаффусдан кейин балки майдонга тушиши мумкин.

- Дилшод Раҳматуллаевнинг кетишига нима сабаб бўлди?

- Унинг кетиши жамоамизнинг молиявий имкониятига боғлиқ. Албатта бундай футболчилар бизга керак эди. Афсуски кетган ўйинчиларнинг ўрнини тўлдира олмадик. Бунинг бир нечта сабаби бор жуда яхши биласизлар, яна такрорлашни истамайман. Шу боис айни пайтда бор имкониятдан фойдаланамиз.


Рейтинг: +32   

Фикрлар

+5   
14 мар 21:31:16
Abu bakr siddik
Jaxon chempionat 2026 ga uzbdi roziqul akaga beriw kere wu odam tayorlaw kere 2026 ga tagin yana bilmadim yaxwi trenr chettan murabbiy op kegandan kora dimanda
+2   
15 мар 10:16:40
Азамат Одилов
Abu bakr siddik фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Jaxon chempionat 2026 ga uzbdi roziqul akaga beriw kere wu odam tayorlaw kere 2026 ga tagin yana bilmadim yaxwi trenr chettan murabbiy op kegandan kora dimanda
Хар уйинни охирида уйинни ракибга бериб куйябди-ю!
+2   
14 мар 21:54:14
Азамат Одилов
NASAFC фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насафни хозирги молиявий ахволи пролигага хам тортмайди, мавсум олди йиғинларни хам зўрға ўтказиб олишди, бир ой олдин клубни сақлаб қолиш сўроқ остида турганди шу шароитда хам бор имкониятдан келиб чиқиб ўйнаб беришаяпди боллар. Агар насафни шу холати пахтакор ёки агмкда бўлганида эди хамма футболчилари қочиб кетиб клуб тарқалиб кетган бўларди. Бу йил Насафдан катта натижалар талаб қилиш ноўрин, яна бир икки йил шаклланишини кутишга мажбурмиз энди.
Жа бошкаларни ерга уриб юборманг.Узи Насафда таркиб хар йили таркаб кетиш ананаку.
+2   
14 мар 21:36:55
Fc Nasaf / Liverpool fc
Зўр Рўзиқул ака рахмат сизга ва йигитларга, шунчалик ўйнаяпти йигитлар кўриб турибмиз, мавсумга тайоргарлик қандай бўлганини Насафга бефарқ бўлмаганлар билишади... Сизга ва жамоамизга хар доим ишонганмиз ва ишонишда двом этамиз. Насаф битта нарсани билинглар биз сиз билан ҳақиқатдан фахрланамиз олға...
+1   
14 мар 23:23:19
Jamoliddin Chuliyev
Азамат Одилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жа бошкаларни ерга уриб юборманг.Узи Насафда таркиб хар йили таркаб кетиш ананаку.
Aka andijondanmisz sz
+1   
14 мар 22:40:48
Qarshinasaf71
Р.Бердиев ишлашда чарчаманг боссинг газига командамиз ёради хали
+1   
14 мар 22:34:31
Realist_one
Nasaf o'yinni oxirigacha kuchni teng taqsimlashi kerak
+1   
14 мар 22:00:10
Okilhon Akramov
Азамат Одилов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Жа бошкаларни ерга уриб юборманг.Узи Насафда таркиб хар йили таркаб кетиш ананаку.
Pahtakorda bunaqa payt bogan lekin hich boshqa kamandani puli kopde dib fikrlamagan maktabidan chiqan bolla bn oynagan
+1   
14 мар 21:36:27
Mirjalol RUZINAZAROV
Nasaf o'tgan mavsumda ham qatorasiga 4-5 ta turda ochko yoqotib sungra o'ziga kelgan edi. Berdiyev kuchli mutaxasis qiyin vaziyatdan jamoani qanday op chiqishni yaxshi biladi. Nasaf ikki turdan buyon ochko yoqotsada chempionatdagi eng yaxshi o'yin kursatayotgan jamoa.
+1   
14 мар 21:35:05
Murodov Bekzod
"ЖАНОБ" Петрович ва Асланов, Азиз Ганиев трасферидан тушган 7 милрд масаласи уша пулни 5 милрд кани!!!??????? 2 млрдни болларга уткан йил берган экансилар, колган 5 милрди кани ???!! Уша пулга кетган уйинчиларниям олиб колса буларди и Яна 2-3 та тажрибали уйинчи олса буларди кани уша пуллар??!!
+1   
14 мар 21:33:17
Adolat Sari
Man ishonaman Chet elma chet el yigin qilgan klublar qolib (haloli bólsin) Qashqadaryodan chiqmasdan tayyorgarlik kórib Kamida Kumush medal olishizni ishonaman bolla yosh ayni ikkinchi davrada dahshatli formaga kiradi Man Ruziqul akaga va Nasaf ga ishonaman
+1   
14 мар 21:30:49
Саид бурхон
Ислом Исмоилов браво!
+1   
14 мар 21:29:32
Nuriddin 707
Uni buni qőyinglar Turon Suĝdiyona nima bőlarkan Suĝdiyonadan 3ochko ob tashasin Ermatov odam bősa.Sudyani yőqotsin.
   
15 мар 12:42:23
Азамат Одилов
NASAFC фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сиз мени олдинги фикримни тушунмадингиз ёки мен сизни хозирги фикрингизни тушунмаяпман???
Сиз биринчи ва бундан олдинги фикрингизни солиштириб куринг.
   
15 мар 12:29:13
Жахонгир-9
Эътироз: Кашкадарё футбол клуби Рахбарларига-Ёки ўйинчиларни сотиш селекцияси билан шугулланиш ёки Насафни ўйинчиларини тинч қўйиш.Бу 2 холатдан бирини танлаш керак.Бу кетишда Узбекистон термаси бир умир Жахон жемпиони бўла олмаганидек Насаф хам бир умр Ўзбекистон чемпиони бўла олмайди.Хулоса чикариш вакти келди.Жаноблар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика