Ройс: “Бавария” Бундеслигада пешқадам? Мавсум сўнггида ким биринчи бўлиши муҳим”

10 мар 2019, 08:49
“Боруссия” (Дортмунд) ҳужумчиси Марко Ройснинг айтишича, “Бавария”нинг айни пайтда турнир жадвалида пешқадам бўлиши у қадар катта аҳамиятга эга эмас.

“Бу ҳали мюнхенликлар чемпион дегани эмас. Мавсум сўнггида ким чемпион бўлиши мумкин. Биз ҳали ҳам ҳаммасини ўзгартириб юборишимиз мумкин”, дея 29 ёшли футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Deutsche Welle нашри.

Айни пайтда “Бавария” ва “Боруссия” 57 очко тўплаб, Германия чемпионатида қўшпешқадамлик қилишмоқда. 


Манба: Deutsche Welle