

"Табиийки, энди унинг атрофида даражаси юқорироқ шериклар бўлади ва у аввалгидан олдинроқда ҳаракат қилса, унга қўйиладиган талаблар ҳам ўзгаради. У жисмонан бақувват ва жамоаси кўпроқ гол уриши учун салоҳияти етарли.
Аммо буларнинг барчаси билан бир қаторда, унинг трансфери учун кўпроқ тўлашгани ҳам аниқ. Бу Деклан Райс, юз миллион фунтдан қимматроғига арзимайди. Тўғри, ҳозирги замонда бу таърифни кўпчиликка ишлатиш мумкин. Аммо... Яқин бир-икки йилда унинг асл даражасини билиб оламиз", – деди Кин ITV эфирида.
Эслатиб ўтамиз, лондонликлар футболчини 105 миллион фунтга сотиб олди. Бу британ футболи тарихидаги энг йирик ички ўтиш саналади.



