

Sport24.ru хабарига кўра, ростовликлар ўйинни қайта ўтказиш учун ҳаракат қилади.
Аввалроқ, "Ростов"да коронавирус инфекциясининг 6 та ҳолати қайд этилган ва жамоа карантинга олинганди. "Сочи"га қарши 2001-2004 йилларда туғилган футболчилар ўйнаб, 1:10 ҳисобида ютқазишганди.
Шу билан бирга, Metaratings.ru сайтининг хабарига кўра, ўйинни қайта ўйнаш имконияти йўқ, чунки РФИдаги манбанинг сўзларига кўра, ўйин барча қоидаларга мувофиқ ўтказилган.



