Таркибида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракатланадиган "Ростов" клуби Россия чемпионатида юзага келган қишки танаффус давомида ўтказадиган илк йиғинининг кунлари маълум бўлди.
Жамоа расмий сайтининг хабарига кўра, йиғин 11-15 январь кунлари давомида Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилади. Бўлажак рақиблар кейинроқ жамоа бош мураббийи Валерий Карпиннинг хоҳишига биноан танланади.