UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  31

РОССИЯ - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ 1:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

РОССИЯ - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ 1:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Россия ва Жанубий Корея ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
Россия - Жанубий Корея 1:1
18 июнь. 03:00
Бош ҳакам:
Нестор Питана (Аргентина)
Ёрдамчи ҳакамлар
: Эрнан Майдана (Аргентина), Хуан Пабло Белатти (Аргентина)
Захира ҳаками
: Роберто Морено (Панама)

Голлар
: Кён-Хо Ли (68), Кержаков (74)

Россия
: Игорь Акинфеев, Сергей Игнашевич, Денис Глушаков (Игорь Денисов, 72), Александр Кокорин, Василий Березуцкий, Олег Шатов (Алан Загоев, 59), Юрий Жирков (Кержаков, 71), Александр Самедов, Виктор Файзулин, Андрей Ешенко, Дмитрий Комбаров.

Жанубий Корея
: Жунг Сунг Рён, Юн Сок Ен, Ким Ен Гвон, Сон Хен Мин (Бо-Кюнг Ким, 84), Парк Жу Ен (Кён-Хо Ли, 56), Ли Ен, Ку Жа Чол, Хан Гук Ен, Ки Сон Ен, Ли Чун Ен, Хон Жон Хо (Сеок-Ҳо Ҳванг, 73).

Огоҳлантиришлар
: Сон Мин (13), Ки Сун Йенг (30), Олег Шатов (49), Коо (90).

                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                         
ЯНГИЛАШ


Барчага эътибор ташаккур! Соғ-саломат бўлинг, Азиз футбол ишқибозлари!

Учрашув якунланди! Россия ва Жанубий Корея терма жамоалари муроса кўчасини танлашди.

90` Учрашувнинг иккинчи таймига 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90`
Коо ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

90`
Россия ҳужумга ўтмоқда. Корея ҳимоя билан овора.

89`
Кокориннинг бош билан берган зарбаси мўлжалга аниқ бормади.

87`
Россия терма жамоаси бу ўйини билан гуруҳдан чиқиш ҳақида бош қотиряптими? Қизиқ...

86`
Россия футболчилари тўпни ўз назоратларига олиб, навбатдаги ҳужумни ташкиллаштиришмоқда.

84`
Сон Хин Мин ўрнига Бо-Кюнг Ким майдонга тушди.

82` Кокорин! Загоев! Навбати билан иккаласи зарба беришди! Загоевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

81`
Россия бурчак тўпини амалга оширди. Лекин бу сафар корейслар ишончли ҳаракат қилишди.

80` Ўйин жуда тезлашиб кетди...

79`
Алан Загоев ва Александр Кержаковни майдонга туширилиши Россия ўйинини жонлантира олди.

78` Оловли ҳужумлар! Хавфли вазиятлар навбатма-навбат... Иккала жамоа ҳам фаолликни оширган...

77`
Жамоалар тезда голлар уришди ва ҳужумларни давом эттиришмоқда! Ўйин қизигандан-қизимоқда...

76`
Россия босим уюштирмоқда!

74` ГОООООООООООООООООООООООООООЛ! Кержаков!!!!!!!!! Корея жарима майдончаси олдида тартибсизлик юзага келди ва ҳозиргина майдонга туширилган Кержаков гол киритди! Ҳисоб тенглашди!

73`
Корея термасида ҳам ўз навбатида ўзгариш руй бермоқда. Жёнг-Ҳо Ҳонг ўрнига Сеок-Ҳо Ҳванг тушди.

72`
Яна ўзгариш. Глушаков ўз ўрнини Денисовга бўшатиб бермоқда.

71` Россия терма жамоаси таркибида ўзгариш. Жирковни ўрнига Кержаков туширилди.

68` ГООООООООООООООООООООООООООООООЛ!
Лииииииии! Акинфеевдан Фабио Капеллонинг туғилган кунига "совға"! Ҳозиргина майдонга тушган Ли жарима майдончаси олдидан шунақанги зарба бердики, Акинфеев тўпни ўз дарвозасига тиқиб қўйди! Зарба кучи кучлилик қилди! Қойил!

68`
Кореялик посбон Жунг ҳам чакки эмас. Бир-бир кутилмаган "сейв"лар намойиш этиб турибди.

67`
Самедов, Самедов, Самедов ва тўпни йўқотди ўша Самедов!

65`
Қани фаолликни туширмаймиз болалар! Ўйнанглар, голлар уринглар, шоу тақдим этинглар... Бўшашманглар!

63` Комбаров! Ана жавоб! Комбаров кучли зарбасини билан Жунгни текшириб кўрди. Лекин кореялик посбон ўз ўрнида!

62` Хавфли вазият! Хо ҳозир боши билан ҳисобни очиши мумкин эди. Акинфеев бош ролда.

61`
Ҳужумга отланаётган Лини ҳозир Ешенко тўхтатиб қолди. Жарима зарбаси.

59`
Россия термасида ўзгариш. Олег Шатов ўз ўрнини Алан Загоевга бўшатиб берди.

58` Ажойиб зарба!!!! Ким жаримадан тўғри Акинфеев дарвозасини нишонга олди. Игорь иккинчи уринишдагина тўпни эгаллаб олди.

57`
Корея жамоаси жарима зарбасини амалга оширади.

56`
Корея таркибида ўзгариш. Парк майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Кён-Хо Ли майдонга туширилди.

55` Иккинчи бўлим стартидан бошлаб футбол кўришни бошладик. Ўйин сўнггигача футбол кўрайликда ишқилиб...

54`
Бурчак тўпидан келган тўпга Ли боши билан зарба берди. Лекин самарасиз.

53`
Сон Хин Мин ҳозир Россия ҳимоясини довдиратиб қўйди. Корея фаоллашди. Бурчак тўпи.

51` КООООООООООООО! Яна шу КО! Акинфеев яна бир бор маҳорат кўрсатди. Ко Акинфеев дарвозасини узоқдан нишонга олмоқчи...

50` Ко дарвоза томон кучли зарба йўллади. Акинфеев ўз ўрнида! Хавфли!

49`
Олег Шатов сариқ карточка ишлаб олди.

48`
Корея ҳам тезда жавоб қайтармоқчи бўлди. Аммо Березуцкий бунга йўл қўймади.

47` Россия иккинчи бўлимни фаол бошлади! Файзулиннинг кучли зарбасини Жунг қийинчилик билан қайтарди. Бурчакдан келган тўпни эса Березуцкий сал бўлмаса голга айлантирар эди! Жуда хавфли!

46` Иккинчи тайм бошланди! Давом этамиз...

Жамоалар иккинчи бўлимни бошлаш учун майдонга чиқиб келишди.

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча таблони ортиқча ишлатишгани йўқ. Ўша ҳисоб, 0:0. ТАНАФФУС!

45+1` Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45` Кореяликлар майдон маркази олдида тўпни бир-бирларига ошириб, ўйнаб ўтиришипти. Кўча тилида буни "собачка" дейиларди-а?

44`
Биринчи бўлим сўнгги дақиқалари Корея терма жамоаси "диктовкаси" билан ўтмоқда.

42`
Ким ҳозир ҳеч кимга тўпни бермай олдинга бормоқчи бўлди. Лекин унинг бу ҳаракатларини россиялик ҳимоячилар "ўқиб" олишди.

41`
Корея таркибида Сон Хин Мин фаол.

39` ЖАВОБ ҲУЖУМИ! Россия ҳам жим қараб тургани йўқ. Тезда жавоб бермоқчи бўлишди. Лекин Корея ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишмоқда.

38` УҲҲҲҲҲҲҲҲ! Бундеслига ҳавосидан нафас олаётган Сон Хин Миннинг жуда кучли ва ноаниқ зарбаси...

37` Стадион Россия деб бақирмоқда. Сиз ТВ қаршисида ўтириб кимга мухлислик қиляпсиз?

36`
Корея бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади. Ўйлаган режалари яхши эди, аммо ўхшамади.

35` Хавфли зарба!!! КООООО! Рикошет ва бурчак тўпи.

34` Юрий Жирковнинг зарбасига аниқлик етишмади. Юрий, дарвоза ўнгроқда...

33`
Ҳозирча учрашувда қисқа эпизодли ҳужумлар. Футболчиларга ижодкорлик маҳорати камлик қилаётгандек...

32` Игнашевич жаримадан жуда кучли зарба йўллади. Лекин Жунг ўз ўрнида эканлигини эслатиб қўйди.

30`
Иккинчи огоҳлантириш. Корея футболчиси  Ки Сун Йенг Самедовга қарши қўпол ўйнади.

29`
Россия бироз жонлангандек. Кўпроқ олдинга боришмоқда.

27` Хавфли тўп узатилишини кореялик кипер қайтариб юборди, қайтган тўпни  эса Шатов кучли зарб билан дарвозага йўллади... Лекин ҳимоячилар тўп йўлига туғаноқ бўлишди.

26`
Иккинчи бурчак тўпи. Яна Россия тепади. Қани бу сафар нима каромат кўрсатишар экан?

25`
Жанубий Кореянинг ҳужуми узилиб қолди. Жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни Акинфеев эгаллаб олди.

24`
Ҳозирча дарвозалар томон биттадан зарба берилди. Аниқ зарбаларни эса кўрмадик...

22`
Жанубий Корея сўнгги беш дақиқа ичида ҳужумга бормади. Россия кичик устунлик билан ҳаракат қилмоқда.

20`
Березуцкий ва Игнашевич жамоасининг янги ҳужумини ташкил этишди. Жирков бу ҳужумни ривожлантирди ва тўпни жарима майдончаси ичида турган Самедовга етказди. Лекин Самедовнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

19`
Россия позицион ҳужумга ўтмоқда. Корея ҳимояси ҳозирча анча ишончли.

18`
Шатовнинг ноаниқ паси Россияни ҳужумини узиб қўйди.

17`
Ким ҳозир Кога тўпни етказиб бермоқчи бўлди. Лекин унинг ошириб берган тўпи анча кучли чиқди. Ким Кога қараб: "Кимга ташладинг" дегандек бўлди...

15`
Юрий Жирковга кореялик ҳимоячилар имкон беришмади.

13`
Сон Мин ҳакам томонидан огоҳлантирилди. Илк огоҳлантириш.

11`
Сон Мин Хон рақиб жарима майдончаси олдига яқинлашиб борди ва зарба берди. Лекин ноаниқ! Корея фаоллашмоқда!

10`
Корея ажойиб ҳужумни ташки этаётган эди! Лининг ажойиб пасини жамоадоши тўхтатиб қола олмади. Руссларни устидан муздек сув қўйиб юборилгандек бўлди...

8`
Ушбу стандарт вазиятидан наф чиқмади. Корея энди ҳужумга ўтмоқда..

7` Россия ўзига келмоқда. Биринчи бурчак тўпи.

5`
Тўп майдон марказида. Ҳеч бир жамоа тўпни рақиб жарима майдончаси олдига обориб, дарвозага тепа олмаяпти. Тўп эса овора...

4`
Ўйинни кўряпсизларми? Осиёликлар бироз тартибли ўйнашмоқда. Россия эса шошма-шошарликка йўл қўймоқда. Аста-секин ҳаммаси ўз жойига тушиши аниқ.

3`
Россия ҳимоядан ҳужумга ўтмоқчи бўлди. Лекин тўп йўқотилди. Ҳаяжон ҳали тарк этгани йўқ русларни...

2`
Иккала жамоа футболчилари ҳаяжон билан ўйинни бошлашди. Тўп кореяликларда...

1` Учрашув бошланди! Бошладик... Тошкентда соат 03:00! Жаҳон чемпионати давом этмоқда...


Бугун Фабио Капелло туғилган куни! Россиялик футболчилар устозлари байрамини бузиб қўйишмасмикин?

Ухламанглар-е! Ўйин бошланмоқда! Жаҳон чемпионати баҳси! Тўрт йилда бир келади ушбу мусобақа... Буни ҳис этиб, навбатдаги беллашувни томоша қилинг...

Кореялик футболчилар мадҳияни куйлашмоқда...

Игорь Акинфеев кўзини юмиб олган. Игорь бу Москва эмас, соат 02:00 деб ўйлади шекилли Акинфеев... Бунақаси ҳам бўлиб туради:-)

Давлат мадҳиялари жаранглайди. Биринчи бўлиб Россия давлати мадҳияси....

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда...

Бугунги баҳсда илк гол муаллифи қайси футболчи бўлади? Энг биринчи бўлиб гол маллифи номини топган, ёзган юзерга, Тошкент "дербиси" ўйинига чипта бор!

Кўзингиз илиниб қолмасин, сайтни "титкилаб" туринг. Хабарларни ўқинг. Чой-пой ичиб олинг! Истаганингизни қилинг, фақат ухлаб қолманг...

Ушб баҳсда Фабио Капелло бошчилигидаги Россия ғалаба қозонадими? Ёки Жанубий Корея матонат кўрсата оладими? Бу саволларга сизда қандай жавоб бор? Аниқ жавобни эса учрашувдан сўнг билиб оламиз...

Бразилия - Мексика учрашуви қаҳрамони Гильерме Очоа бўлди. Ҳар ҳолда бош ҳакам бу сафар ўз ишини қилди. Умид қиламизки, бу ўйинда ҳам қаҳрамон футболчилардан бири бўлади. Ҳакамлар ўз ишларини қилишгани маъқул.

Сизлар билан биргаликда ушбу беллашувни Шаҳбоз Беғамов кузатиб боради!

Ассалому алейкум ҳақиқий футбол-севар дўстлар! Россия - Корея ўйинини қўришга тайёрмисиз? Уйқусини бир четга суриб қўйиб, баҳсни томоша қилишни режалаштираётган футбол ишқибозлари учун ҳам бугун иккала жамоадан супер ўйин кутиб қоламиз!

- Учрашув соат 03:00да бошаланди.
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика