UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Суперлига. Шиддатли кечган баҳсда ОКМК ва Сўғдиёна ўзаро дуранг ўйнади  6 21:05Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  46 20:50"Тоттенхэм" АПЛдан тушиб кетиш хавфи туфайли мавсумий чипталарни сотиш муддатини кечиктирди  1 20:23Марко Станоевич: "Бугун чиройли ўйинга мухлислик қиляпман"   2 20:18Грэм Поттер шартномани узайтирди  0 19:55Аргентина Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилишини истамаяпти  5 19:28"Боруссия" аъзоси "Манчестер Сити"га қайтмайди  2 18:20"Тоттенхэм" топ-клуб дарвозабонини олиб келмоқчи  3 17:54"Ювентус" таркибини "Манчестер Сити" юлдузи билан кучайтирмоқчи  1 17:27Роналду Европага қайтиши мумкин  13 16:58Финалиссима "Сантьяго Бернабеу"га йўл олмоқда  11 16:36Почеттино "Реал"да? АҚШ терма жамоаси мураббийи миш-мишларга жавоб берди  3 16:08ОКМК – "Сўғдиёна" учрашувини томоша қилиш учун 5 та сабаб  3 15:46"Барселона" Лига 1'даги иқтидорга кўз тикди  0 15:19Моуринью Винисиус билан либос алмашган "Бенфика" ҳимоячисини таркибдан четлатди  3

Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди” Янгиликлар

Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”

Россия футзал терма жамоасининг бош мураббийи Бесо Зоидзе Ўзбекистонга сафар олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Аввало, ҳозирги таркиб ҳақида фикр билдирмоқчиман. Бу билан футзал ишқибозлари орасидаги саволлар ва ҳайратларга олдиндан жавоб бериб қўймоқчиман. Яхши томони шундаки, бизнинг таркибимиз йигирма нафар ўйинчи билан чекланиб қолмайди, у анча кенг ва салоҳиятли. Шу боис, аввалги йиғинларни ўтказиб юборган футболчилар ҳам доимий назоратимиз ва кузатувимизда бўлишган. Шундай экан, кенгайтирилган рўйхатда ҳеч қандай кутилмаган номлар йўқ. Барча футболчилар штабимиз талабларидан жуда яхши хабардор — бизда “ўртоқлик ўйинлари” деган тушунча йўқ. Бу мамлакатнинг асосий футзал жамоаси ва унинг таркибида майдонга тушганингда максимал даражада ўйнашинг шарт.

Рақибимизни эса таништиришнинг ҳожати йўқ. Ўзбекистон терма жамоаси — Осиёнинг етакчи футзал давлатларидан бири. Улар мунтазам равишда ривожланмоқда, даражаларини оширмоқда, уларга қарши ўйин қийин, шунинг баробарида қизиқарли бўлади. Бу ўйинлар биз учун ҳам, рақибларимиз учун ҳам жуда муҳим. Олдинда турган баҳсларни сабрсизлик билан кутяпмиз.

Қабул қилувчи томонга ўз майдонларида ўйнаш учун таклиф билдиргани учун, шунингдек, сафарни ташкил қилиб бергани учун РФСга миннатдорчилик билдирамиз. Ҳозирги шароитда бундай қўллаб-қувватловчи режимда кучли рақиб билан ўйнаш имконияти — янада ривожланишимиз учун жуда катта туртки.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика