

23 март куни Станислав Черчесов шогирдлари Москвадаги "Лужники" стадионида Бразилия терма жамоаси билан ўйнашади. 27 март куни россияликлар Санкт-Петербургда Франция терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади.
Жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичида Россия терма жамоаси яна иккита ўртоқлик ўйини ўтказади. 30 май куни Инсбрукда Австрия терма жамоаси ва 5 июнь куни Москвада Туркия терма жамоаси билан.



