Роналдунинг сардорлик боғичи нархи кимошди савдосида 10 миллион евродан ошди

Sherzod Nurmatov
31 мар 2021
Сербияда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг сардорлик боғичини сотиш бўйича кимошди савдоси давом этмоқда, деб хабар бермоқда "Марcа".

Айни пайтда боғич нархи 10 миллион 886 минг еврога етди. Бироқ Сербияда потенциал харидор бундай катта суммани тўлашга қодир эканлигига шубҳа билан қарашмоқда.

Олдинроқ аукциондан тушган маблағ умуртқа мушаклари атрофиясидан азият чекаётган олти ойлик сербиялик болани даволашга сарфланиши ҳақида хабар берилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca