Роналдуни ҳақорат қилган мухлислар бўйича "Барселона" LFP билан ҳамкорлик қилади

Aslanov Jasurbek
19 фев 2015, 12:45
"Барселона" "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду номига номаъқул сўзлар айтувчи мухлислар борасида Испания профессионал футбол лигаси (LFP) билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Бу ҳақда клубнинг иқтисод саволлари бўича вице-президенти Хавьер Фаус хабар қилди.

"Бизнинг хавфсизлик хизматимиз LFP ихтиёрида. Бундай одамларга қандай жазо қўлланилишини билмайман, бу менга боғлиқ эмас. Аммо клубимиз LFP билан тўлиқ ҳамкорлик қилади. Қўлимиздан келган барча ишни қиламиз" - дейди Фаус.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Леванте" ўртасидаги учрашувдан сўнг (5:0), кўк-анорранглилар мухлислари Роналдуни "У маст, Криштиану маст" дея ҳақорат қилишган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›