

"Correio da Manhã" хабарига кўра, форвард майдондан жуда эрта олинаётганидан мамнун эмас. Криштиану барча учрашувларда алмаштирилмоқда: Гана 88-дақиқа, Уругвай 82-дақиқа, Жанубий Корея 65-дақиқа.
Португалия футбол федерацияси эса Роналдунинг гапларига эътибор қилмаяпти. Федерация вакили Роналдуга шундай деган: "ЖЧ финалига 3 ўйин қолди. Биз барча эътиборни ўйинларга қаратишимиз керак".



