Роналду "Реал" таркибида қайси дарвозабонни кўришни истамоқда?

Aziz Tukhtamuradov
13 окт 2017, 21:50
"Реал" футболчиси Кристиану Роналду "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеани мадридликлар сафида кўрмоқчи.

Маълум бўлишича, португалиялик футболчи "Реал" Кейлор Навасни сотиб юбориб, Де Хеани ҳарид қилишни истар экан. Роналдунинг фикрича, ушбу трансфер "Реал" ҳимоясини янада мустаҳкамлайди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг ёзида Де Хеа "Реал"га ўтишгга жуда яқин келганди. Бироқ, трансфер ойнасининг сўнгги дақиқаларида бу амалга ошмай қолганди.

Миш-мишларга қараганда, Роналду ушбу трансфер орқали ўз агенти Жорже Мендешга ҳам ёрдам бериб юбормоқчи. Маълумот учун, Де Хеа ҳам айнан Мендешнинг мижози ҳисобланади.


Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Daily Star