

Португалия терма жамоаси футболчисининг сўзларига кўра, гап фақат пул ҳақида кетаётгани йўқ.
"Доимо менга эртага, эртага дейишади. Гап пулда эмас, ҳолатда" - дейди Роналду.
Маълумотларга кўра, ўзини дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблайдиган форвард камида 40 млн. евро маош олмоқчи. Унинг маоши Месси ва Неймарникидан кам ва футболчи бундан хафа.



