Роналду: "Ҳозирда термадаги келажак борасида гапиришнинг вақти эмас"
Mirjalol Normatov
1 июл 2018, 12:50
Португалия термаси ҳужумчиси Уругвайга қарши учрашувдаги мағлубиятдан кейин миллий жамоадаги кейинги фаолияти ҳақида гапирди.
"Айни дамда мураббийлар ёки терма жамоадаги келажак борасида гапиришнинг вақти эмас. Португалия термаси - дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бизда ёш футболчилар жуда кўп. Улар келажакда термага кўплаб совринлар келтира олишади", - деди Роналду.