

Манба маълумотларига кўра, Роналду "Ал-Насср"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юборишни режалаштирмоқда. Криштиану Саудия Арабистони Давлат инвестиция жамғармасининг клубни бошқариш услубидан норози. Шунингдек, португал футболчи "Ал-Насср"га етарлича инвестиция киритилмаётганидан шикоят қилмоқда.
Роналдунинг фикрича, клуб раҳбарияти "Ал-Насср" манфаатларига зарар етказмоқда, айниқса трансфер бозорида анча фаол ҳаракат қилаётган "Ал-Ҳилол" билан солиштирилганда.
Маълумот ўрнида, Криштиану Роналду 2023 йилдан бери "Ал-Насср" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан тузган шартномаси эса 2027 йилгача мўлжалланган.



