UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Жамшид Қобулов ва Суннатилло Эрматов яна "Цементчи"да!  1 17:43Левандовски Обамейянг "Боруссия"да қолганидан хурсанд  1 17:42Спорт. Боксчимизнинг WBA янги рейтингидаги ўрни, "У ким?" лойиҳасида спортчининг кимлигини топа оласизми?  0 17:38Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. Япония чемпиони Хитой чемпионига ҳеч қандай имконият қолдирмади + ФОТО  0 17:12"Бавария" футболчисига Руммениггенинг сўзлари ёқмади  3 17:05Омар Моманидан янги карикатура: Гвардиола Данилони харид қилишга қизиқиб қолди  6 17:04"Сўғдиёна"га ё янги мураббий келади ё Даврон Файзиев қайтади  3 16:57Мората Зидан ва "Реал" футболчилари билан қандай хайрлашди? (ФОТО)  8 16:55Бугун "НБУ-Осиё" "Қизилқум"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади  0 16:50"Спорт-ТВ" директори Зоҳид Каримовни табриклаймиз  17 16:41"Гуанжоу Эвергранд" "британ итлари" туфайли жазоланди  1 16:28"Пахтакор" - "Янгиер 2:0. ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 16:25"Барселона" Нью-Йоркда!  8 16:23Рўзиқул Бердиев: "Динамо" Киев Азиз Ғаниевга ҳамон қизиқмоқда"  17 15:47ЖЧ–2018 саралаши. Хитой – Ўзбекистон учрашувининг бошланиш вақти ва ҳакамлари  31

11 ноя 16:03
Янгиликлар

Роналдо: “Менинг тарихим ва голларим унутилмайди”

Бразилиялик собиқ футболчи Роналдо ортиқча таништирувга муҳтож эмас. Луис Назарио де Лима Роналдо деб чақириш бироз чўзилиб кетади, шу боис ҳам барча уни Роналдо ёки бўлмаса “Феномен” деб чақиради.
Дарҳақиқат, у жаҳон футболидаги энг кучли ҳужумчилардан бири саналади. Ўз вақтида “Крузейро”, ПСВ, “Барселона”, “Интер”, “Реал Мадрид”, “Милан” ва “Коринтианс” каби клубларда тўп сурган ҳамда жаҳон чемпионатларида жами 15та гол урган “сўйлоқ”дан яқинда ФИФА расмий сайти вакиллари интервью олишди. Айтганча, бундан 20 йил муқаддам яъни, 1993 йили Роналдо профессионал футбол сари дастлабки қадамни қўйганди. Ҳамкасбларимиз суҳбат давомида дастлаб шунга эътибор қаратишди.

-   Роналдо, бу йил профессионал футболдаги дастлабки фаолиятни бошлаганингизга 20 йил тўлди. Катта футболдаги биринчи кун ҳақида нималарни хотирлайсиз?
-   Бунга анча бўлди. Лекин нималар рўй бергани худди кечагидек эсимда. “Крузейро”даги дастлабки қадамларимни жуда яхши эслайман. Мен доим футболчи бўлишни хоҳлаганман ва эрта-ю кеч шу ҳақда ўйлардим. Илк бор майдонга чиққанимда оёқ-қўлларим қалтираб, ўзимни йўқотиб қўйгандим. Аммо тез орада ўзимга келиб олишим шарт эди.

-   Мураббий сизни ўйин қайдномасига киритганида нималарни ҳис қилгансиз?
-   Бошида ўзимни йўқотиб қўйгандим. Лекин шу билан бирга жуда хурсанд бўлгандим. Мен доим майдонга чиқиб тўп тепишни истардим. Шу боис асабларимни жиловлаб олишга ҳаракат қилдим. Одатда ҳамма футболчиларда ўйиндан олдин ҳаяжон бўлади. Бу ҳол менда ҳам доим юз берган.
 
-   Бу ҳақда биринчи бўлиб кимга айтгандингиз?
-   Ўша пайтлари қўл телефонлари йўқ эди. Эсимда, у пайтлари Бенто Рибейрода (Роналдонинг болалиги ўтган Рид де Жанейродаги туманлардан бири) яшаётган ўртоқларимнинг ҳатто уйида ҳам телефон бўлмасди. Ўйин қайдномасига киритилганимдан биринчи бўлиб ота-онам хабар топганди, кейин бошқалар. Ҳамма карахт аҳволда эди. Ўйин ТВ орқали намойиш этилмагани боис дадам ҳеч бўлмаса эшитиш учун радиони қўлига олиб тепаликка чиқиб кетганди.
 
-   Энди бўлса ҳаётингиз тубдан ўзгарди. Футболдаги илк маошни нимага сарфлагансиз?
-   Биринчи маошимнинг ҳаммасини онамга бергандим. Чунки уйдагиларнинг ҳаммасида каравот бор бўлиб, фақат мен диванда ухлардим. Кейин ўша пулга онам каравот олиб берганди.

-   Голландияга жуда ёш кўчиб кетгансиз. Янги мамлакатга мослашиш қийин кечмаганми?
-   Жуда қийин бўлганди. Ахир мен атиги 17 ёшда эдим. Голландия Бразилиядан анча фарқ қилади. Бир гал ҳаво минус 30 даражагача совиб кетганди. Мен эса совуқда қалтираб қолгандим. Бирор ошхонага кириб овқатланиш ҳам мен учун муаммо бўларди, чунки голланд тилини билмасдим. Официантга нима дейишни билмасдан фақат менюга қараб ўтираверардим. Мен учун янги давлатга, янги иқлимга ва янги чемпионатга тўлиқ мослашиб олиш учун икки йил керак бўлди.

-   Сиз “Барселона” ва “Реал”да, шунингдек “Интер” ва “Милан”да тўп сургансиз. Маълумки, бу жамоалар бир-бирига ашаддий рақиблар ҳисобланади. Собиқ жамоангиз мухлислари билан ҳеч келишмовчилик юзага келмаганми?
-   Бразилиялик ёзувчи Нельcон Родригес айтганидек, доим бир хил фикрлайдиганлар аҳмоқ дейилади. Шундай экан, мен қачон бир хил фикрда қолмаганман. Қолаверса, одамларнинг кўп гапига эътибор бермасдим. Ва энг муҳими, қаерда ўйнамай, ҳар доим ўша жамоа мухлисларини хурсанд қилганман.
 
-   ЖЧ-2014 фаворитлари қаторига кимларни қўшасиз?
-   Испания ва Германия – асосий номзодлар. Лекин Бразилияни ҳам унутмаслик керак. Чунки биз ўз майдонимизда ўйнаймиз.
 
-   Мирослав Клозе жаҳон чемпионатида яна битта гол урса тўпурарлик борасида сизга етиб олишини биласизми?
-   Ҳа, бу ҳақда менга кўп гапиришяпти. Мен рекордлар вақти келиб уни бузиш учун ўрнатилишини яхши биламан. Шундай экан, бу мени унчалик ташвишга солмаяпти. Қачондир рекордимни бошқаси янгилаши мумкин. Мен футболда шундоқ ҳам ўз тарихимни ёзганман ва буни ҳеч ким ўчира олмайди. Агар Клозе голлари сонини ошириб олса бундан жуда хурсанд бўламан, ҳатто уни алоҳида табриклаб қўйишим ҳам мумкин, лекин бу нарса ҳеч қачон Роналдо унутилди, энди саҳнада Клозе деган маънони англатмайди.

Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  140
Ўзбекистон U-23 Непални мағлуб этди Ўзбекистон U-23 Непални мағлуб этди
U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Непал U-23 - Ўзбекистон...  90
Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин Ўзбекистон Туркияда Саудия ва Эрон клубларига қарши ўйнаши мумкин
Туркияда бир ҳафталик йиғин олиб бораётган Ўзбекистон миллий терма...  87
Муносабат: Бабаян таклиф этган футболчилардан кимлар Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйнаши мумкин? Муносабат: Бабаян таклиф этган футболчилардан кимлар Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйнаши мумкин?
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бир ҳафталик йиғин ўтказиш мақсадида...  81
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: