UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  8 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  4 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  2 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  10 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0

Рональд Куман: “Барселона”ни бошқаришни орзу қилишимни ҳамма билади” Янгиликлар

Рональд Куман: “Барселона”ни бошқаришни орзу қилишимни ҳамма билади”

Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куманнинг айтишича, у “Барселона”ни бошқаришни орзу қилади.

“Айни пайтда терма жамоадаги фаолиятимдан мамнунман. Аммо келажакда нималар бўлишини ҳеч биримиз билмаймиз. Шартномамда Европа чемпионатидан кейин термани тарк этишим мумкинлиги қайд этилган. Аммо ҳозир буни ўйлашни мавриди эмас. “Барселона”ни бошқариш ниятим борлигини барча яхши билади. Ўйлайманки, менга бу ниятимни амалга ошириш насиб этади. Аммо доимгидек, барчаси жамоа билан нечоғлик омадли ишлаш ва мураббийлик хислатларини намойиш этишга боғлиқ. “Барселона”дек жамоани бошқариш учун катта тажриба керак бўлади”, дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.

Куманнинг Нидерландия Қироллиги футбол уюшмаси билан шартномасига кўра, Евро-2020 баҳсларидан кейин агар унга “Барселона”дан таклиф тушса, у терма жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги банд мавжудлиги ўтган йилнинг кузида маълум бўлганди.

Куман футболчилик фаолияти даврида 1989-1995 йилларда “Барселона” шарафини ҳимоя қилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика