"Рома" ва ПСЖ Вейналдумнинг трансфери борасида келиша олмаяпти

Alisher
1 авг 2022, 18:47
Жоржиньо Вейналдум тез орада ПСЖдан "Рома"га ўтиши мумкин.

Клублар эса ҳалигача трансфер борасида келиша олмаяпти. Француз клуби музокаралар давомида шартларни доимий тарзда ўзгартириб бормоқда.

Римликлар 31 ёшли Вейналдумни харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишмоқчи, парижликлар эса битимда харид қилиш ҳуқуқини мажбурий қилишмоқчи.

"Рома" ва ПСЖ ўртасидаги музокаралар давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio