«Рома» Салаҳни ижарага олди

«Челси» ярим ҳимоячиси Моҳамед Салаҳ «Рома»га ўтди.

Римнинг "Рома" клуби Моҳамед Салаҳни "Челси"дан 5 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишга эришди.

"Рома" футболчи билан эса 4 йиллик шартнома имзолашга келишиб олган.

Агарда келажакда римликлар Салаҳни тўлиқ сотиб олишмоқчи бўлса, унда трансфер қиймати футболчининг иштирокига қараб белгиланади.


Manba: sports.ru