UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39А Серия. "Рома" "Удинезе"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди. Шомуродов 86-дақиқада майдонга туширилди   8 01:20Остон Ўрунов "Спартак"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 01:00Дилшод Раҳматов: "Эртанги ўйинга юз эмас, икки юз фоиз тайёрмиз деб айта оламан"  6 00:41Ла Лига. "Кадис" - "Барселона". Асосий таркиблар аниқ  8 00:25А Серия. "Наполи" "Сампдория"га тўртта гол урди. "Торино" ва "Лацио"да эса дуранг  1 00:05Ҳусниддин Нишонов: "Биз Эрон термасини анчадан бери кутяпмиз"  9 23:45Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ғалабага эришди. Машарипов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  4 23:27Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади"  3 23:07А Серия. "Рома" - "Удинезе". Асосий тарбиклар маълум  22 22:49Жиру "Специя"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин  1 22:30Лапорта: "Куманнинг келажаги бугунги натижага боғлиқ эмас"  14 22:11Футзал. ЖЧ-2021. Қозоғистон ва Аргентина рақибларини тор-мор этиб, чорак финалга чиқди  29 21:57"Барселона" туркиялик вундеркинд трансферини эълон қилди  5 21:40Анчелоттининг айтишича, "Реал"нинг келажаги порлоқ  26 21:23Кроос умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  10

Превью. "Рома" - "Наполи" ёки "Ювентус" ва "Милан" етакчига яқинлашиб олиши мумкин Янгиликлар

Превью. "Рома" - "Наполи" ёки "Ювентус" ва "Милан" етакчига яқинлашиб олиши мумкин

Италия чемпионатининг 28-тури қизиқарли баҳсларга бой бўлиши кутилмоқда.

"Ювентус" - "Беневенто"

"Милан" ва Италия термасидаги жамоадош, дўстларнинг тўқнашуви — ҳаттоки улар бошқараётган жамоалар кучи тенг бўлмаса ҳам. Шундай бўлса-да, "Ювентус" таркибида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Куадрадо йўқлиги сабаб қанотда Бернардескини кўрсак ажабмас. Дибала, Демираль, Бентанкур ва Рэмси сафга қайтишга деярли тайёр, лекин катта эҳтимол билан биз уларни терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келувчи танаффусдан кейин майдонда кўрамиз. "Беневенто" ҳам йўқотишлардан ҳоли эмас ва бу борада биринчи бўлиб Камил Гликни қайд этиш зарур. Ҳимоя чизиғига усиз осон бўлмаслиги турган гап. Шунингдек, жамоа устози Летиция ҳамда Скитьярелла хизматларидан фойдалана олмайди.

Қизиқ томони, биринчи даврада "Беневенто" "Ювентус"ни тўхтата олганди, жамоалар 1-1 ҳисобидаги дурангга имзо қўйишган. Бўлажак баҳсдан аввал ҳам "Ювентус" табиийки, яққол фаворит. Туринликлар биринчи навбатда "Интер"га руҳан яқинлашиб олишлари мумкин. Шундай экан Пирло шогирдлари илк дақиқаларданоқ меҳмонлар ҳимоясига босим уюштира бошлашади. 


"Верона" - "Аталанта"

"Верона" сафида жароҳатланганлар деярли йўқ. Калинич ва Колли анчадан буён жамоага ёрдам бера олмаятпи, қолган барча футболчилар эса Юрич қарорини кутиб туришибди. "Верона" учун охирги учрашувлар у қадар омадли ўтди деб бўлмайди ва баъзи ўзгаришларни кўрсак керак. "Аталанта" эса Госенсни йўқотди, аммо Толои сафга қайтган. Гасперини чап қанот латерал муаммосини қандай ҳал қилиши жуда қизиқ бўлади, балки Руджерига имкон берилар. Ҳужумда эса танлаш имконияти билан боғлиқ муаммо йўқ, Иличич бироз чарчагандек, шу сабаб Пессина илк дақиқалардан ўйинни бошлаши мумкин. Шунингдек, сўнгги пайтлар ўйин амалиёти олдингиданда камайиб кетган Алексей Миранчукни ҳам майдонда кўришимиз мумкин.

Биринчи даврада "Верона" сафарда "Аталанта"ни 2-0 ҳисобида мағлуб этган. Шундай бўлса-да, букмекерлар "бергамоликлар"га кўпроқ ишонч билдирмоқда. Аммо "Верона" Гасперини жамоаси учун чинакамига ноқулай рақиб эканини таъкидлаш зарур. Юрич бемалол "Аталанта" тактик схемасига "кўзгу тутиши" мумкин, агар шундай бўлса меҳмонлар анча меҳнат қилишларига тўғри келади. Куннинг биринчи баҳсида А Серия етакчиларидан бирини осон ўйин кутиб турмагани аниқ.


"Фиорентина" - "Милан"

Аввалги баҳсдаги ғалабадан кейин "фиалкалар"нинг кайфияти анча кўтарилган бўлиши табиий. Ҳа, жароҳатлар жамоага қўшимча муаммолар келтириб чиқармоқда, айниқса Бираги катта йўқотиш бўлади. Бироқ мезбонлар бахтига уни алиштира оладиган футболчи ҳозир таркибда бор. Шу ўринда ҳозир "Милан" ҳам ўзининг оптимал спорт формасида эмаслигини таъкидлаш лозим. Бу ўйинда Леаонинг майдонга тушиши сўроқ остида бўлса, Калабрия, Ребич ва Манджукич "россонерилар"га бу оқшом ёрдам бера олмаслиги аниқ. Яхши янгилик ҳам йўқ эмас. Златан асосий таркибга қайтишга тайёр ва бу жамоанинг ҳужум чизиғига катта куч беради. Шунингдек, Бенассернинг ҳам қайтишини тахмин қилиш мумкин, лекин у энди терма жамоалар ўйинларидан кейин сафга қайтса керак.

Охирги марта "Милан" бу рақиб устидан 2-0 ҳисобида зафар қучган. Сўнгги вақтлардаги омадсизликларга қарамай, "россонерилар" бўлажак баҳсда ҳам фаворит ҳисобланмоқда. Нима бўлганда ҳам бу йилги "Милан" соврин учун курашаётгани ва олтин медаллар учун ҳаракат қилаётганини унутмаслик лозим. Шундай экан, Пиоли шогирдларида "Интер"га яқинлашиб олиш учун яхши имконият мавжуд.


"Рома" - "Наполи"

Фонсека жароҳатлар ва дисквалификациялардан чарчаганини яширмаяпти. Бутун мавсум давомида мураббий бу муаммо билан курашиб келмоқда ва бўлажак баҳс бундан мустасно бўлмайди. Ҳамон Перес, Верету ва Жуан жамоага ёрдам беролмайди, қўшимчасига уларга Ибаньез қўшилди. Катта эҳтимол билан "бўрилар" учрашувни 4 ҳимоячи билан бошлашади. Ҳеч бўлмаса ҳужум чизиғи вакиллари, Мхитаряндан ташқари, соғ ва жангга тайёр ҳамда мураббий Эл-Шаарави ёки Педродан бирини танлашига тўғри келади. 

Гаттузо жамоасида ҳам йўқотишлар йўқ эмас. Ҳимоячилар Гулям, Ррахмани ва ярим ҳимоя вакили Ди Лоренцо ўйнамаслиги аниқ, Манолас эса - сўроқ остида. Олдинда Осимхен ва Мертенс танлови бор, лекин нима бўлганда ҳам уларнинг иккаласига ўйин маълум вақт берилиши кутилмоқда.

"Наполи" сўнгги марта 4-0 ҳисобида зафар қучган. Ҳозир эса букмекерлар кичик устунликни "Рома"да кўришмоқда. Ҳа, жамоа Европа Лигасидан кейин толиққан, таркиб билан муаммолар, бироқ "Наполи" ҳам идеал ҳолатда эмас. Бу беллашув мусобақа жадвали учун ҳам муҳим ҳисобланади ва муросасиз курашлар остида ўтишини тахмин қилиш мумкин.


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика