"Рома" Белоттининг ўтишини эълон қилди

Alisher
28 авг 2022, 19:48
Ҳужумчи Андреа Белотти "Рома" ўйинчисига айланди.

Италия клуби ижтимоий тармоқларда ўйинчининг расмини жойлади.

Олдинроқ, 28 ёшли италияликнинг клуб билан уч йиллик шартнома имзолаши хабар қилинган эди.

Белотти ўтган мавсум "Торино" сафида барча мусобақаларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 1та ассист қайд этди. У ёзда Турин клубини эркин агент мақомида тарк этган эди.

Италиялик "буқалар" сафида 7 йилни ўтказди. Белотти "Торино" таркибида 251та ўйинда 113та гол уришга эришган.

[instagram]

 [/instagram]

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/OfficialASRoma

Сўнгги янгиликлар

Барча ›