

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, А Серия клуби футболчининг ижараси учун 1,5 млн евро, трансфери учун эса 11,5 млн евро тўлайди. Гвинеялик футболчи янги клубида йилига 1,2 миллион евро, сотиб олинганидан кейин эса 1,7 млн евро маош олади.
Шунингдек, "Рома" футболчиси Амаду Диавара "Андерлехт"га ўтди. Унинг трансферидан клуб 3 млн евро ишлаб олди, шунингдек, унинг кейинги сотувидан 50 фоиз маблағни қўлга киритиш ҳуқуқини сақлаб қолди.
Ундан ташқари, "Рома" ҳимоячиси Риккардо Калафьори "Базель"га трансфер қилинди. "Рома"нинг 20 ёшли тарбияланувчиси учун Швейцария клуби 1,5 миллион евро тўлайди, шунингдек, унинг кейинги сотувидан 40 фоиз маблағни ўтказиб беради.



