Роке "Барса"га ўтиши ҳақида: "Орзу ушалди, жуда ҳам хурсандман. Ўқишга ва голлар уришга ҳаракат қиламан"

Narzulla Saydullayev
27 дек 2023, 19:57
Витор Роке "Барселона" ихтиёрига бориб қўшилганидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"Катта раҳмат. Ҳаётимда содир бўлган барчасидан жуда бахтлиман.

Орзуим ушалди. Эндиликда жамоанинг ҳар бир ўйинчисидан ўрганишга, завқ олишга ва "Барселона" учун голлар уришга ҳаракат қиламан", – дейди ҳужумчи.

Роке бугун Барселонага учиб келди. Эслатиб ўтамиз, у жамоага олдин режалаштирилганидек ёзда эмас, қишда қўшилади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBarcelona_es