Рой Хожсон: “Жеррард, Лэмпард ва Коуллар ЖЧ-2014 дан кейин ҳам термада ўйнашни давом эттирадилар деб умид қиламан”

Narzulla Saydullayev
16 сен 2013, 11:45
Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон, терма жамоа сардори Стивен Жеррарднинг термадаги фаолияти хусусида сўз юритди.

“Жаҳон чемпионатидан сўнг фаолиятни якунлаш ҳақидаги гапларни гапириш осон. Мен ҳам шундай ҳолатга тушиб қолган эдим, бироқ шундай вақтлар келадики сен фаолиятингни якунлашни хоҳламай қоласан.

Айни пайтда Англия учун энг муҳими Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Жеррард, Лэмпард ва Коул бу мусобақадан сўнг ҳам термадаги фаолиятларини давом эттирадилар деб умид қиламан”, - дейди Хожсон.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru