

"Неймар терма жамоадан кетгач, менга ўнинчи рақамни беришини айтди. Бунга нима деб жавоб беришни билмадим. Мен жуда хижолат бўлдим ва асабий ҳолда кула бошладим. Кейин унга ҳали кетиш ҳақида ўйламаслик кераклигини айтдим. Менинг сўзларимдан кейин у жилмайиб қўйди", - деди Родриго.
Қайд этиш жоиз, Бразилия терма жамоаси сафида Пеле, Роналдиньо, Зико ва Ривалдо каби афсоналар ўнинчи рақам остида тўп сурган.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли Родриго терма жамоа сафида бешта ўйин ўтказди ва битта гол урди.



